2:59

Худонинг сўзи 134

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан, марҳамат тингланг. Азиз биродарлар, Худованднинг олдида гуноҳлари учун тавба қилиш дегани, бу йиғлаш ёки ҳар хил эмоциияга берилиш дегани эмас. Албатта баъзи пайтларда бундай ҳолатлар ҳам юз бериб туриши мумкин. Масалан, ёш болани бирон-бир айбловчи ҳолатда тутиб олсангиз, у овоз чиқариб йиғлаши мумкин. Лекин бу дегани, у қилган ишлари учун афсусланиб йиғлаяпти дегани эмас. Булардан ташқари тавба қилиш: азоб чекиш, иштаҳанинг йўқолиши, уйқусиз тунлар ҳам эмас. Лекин баъзида шунга ўхшаш ҳолатлар ҳам юз бериб туради.

Ҳозирги айтган ҳолатларимиз кўпинча фақатгина катталар билан юз бериши мумкин. Қисқаси, Худодан кечирим олиш учун барча содир этилаган гуноҳларини тан олиб, Худованднинг олдида тавба қилишдан иборат бўлади. Келинг азиз биродарлар, Муқаддас каломдан айрим оятларни келтириб ўтсак: “Бу сўзларни эшитиб, улар тинчланди. Худо ғайрияҳудийларни ҳам тавба қилдириб, абадий ҳаёт насиб қилар экан деб Худони олқишлашди”. Ҳаворийларга мактубининг 11 боби 18 ояти.

Бундан ташқари яна 2 Тимўтийга мактубининг 2 боби 25 оятида ҳам шунга ўхшаш оят ёзилган: “Ўзига қарши турганларга юмшоқлик билан йўл-йўриқ берсин. Балки Худо бундай кишиларнинг тавба қилишига бирон йўл очиб қолар, улар эса ҳақиқатни билиб, яна ўзига келиб, иблиснинг тузоғидан қутилиб, ўз иродасини ўтказишга мажбур қилган”. Бизга маълум, Раббимиз Исо Масиҳ одамларга қарата: тавба қилинглар ва Хушхабарга ишонинглар, деб кўп маротаба айтган эди. Раббимиздан ташқари ҳаворийлар ҳам кўп маротаба одамларни тавбага чақириш учун хизматлар олиб боришди. Хуллас, ҳозирги кунда ҳам биродарларимиз орқали кўплаб инсонларга Хушхабар етиб бормоқда. Тавба қилмаган инсонларга Хушхабар гапирилганида, уларга ортиқча нарсаларни гапириш шарт эмас. Энг муҳими, ҳар бир инсонга улар Худованднинг кўз ўнгида қанчалик гуноҳкор эканликларини кўрсатиб беришдир.

Ўзининг гуноҳларини англаган киши албатта тавба қилишга ва кечирим олишга ҳаракат қилади. Тавба қилиш бошқаларнинг босими остида бўлмаслиги жуда муҳим. Барчаси табий равишда бўлиши керак. Янги Аҳд китобида тавба қилиш — ўзининг яшаш тарзини ва ўй-фикрларини ўзгартириш деган маънони билдиради. Азиз биродарлар, одамларни тавба қилдириш учун барчамиз бел боғлайлик. Хушхабар айтиб Худовандга хизмат қилайлик. Ўз ўрнида Худованд эса бизни янада марҳаматлайди. Унга шон-шарафлар бўлсин. Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашар эканман, сиз азизларга ўзимизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзилини айтиб ўтмоқчи эдим. www.najot.com яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг, азизлар. “ Дилкаш” радиоси доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top