3:25

Уй гуруҳлари 114

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи дўстлар. Эфирда уй жамоатлари ҳақидаги эшиттиришларимиздан бири. Азизлар, сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз биродарлар, ўсмирлик даври инсоннинг ҳаётида катта ўрин тутади. Шу ўсмирлик даврида кўпчилик инсонлар ўзларининг ҳаётдан муҳим ўринларини эгаллашилари мумкин. Уларнинг руҳан ўсишлари учун масиҳий дўстларнинг кўп бўлиши жуда муҳимдир. Азиз биродарлар, ҳаётдан жуда кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

Масалан, бир биродаримизнинг ўсмир болалари ўсмирлар учун бўлган ёзги дам олиш оромгоҳида бўлиб қайтди. Албатта оромгоҳда ушбу ўсмир бола ўзи тенги болалар билан танишган, бир-бирлари билан телефон рақамларини алмашган эди. Шунинг учун деярли ҳар куни улар биргаликда учрашиб қандайдир фойдали ишлар билан машғул бўлишяпти . Масалан, биргаликда футбол ўйинлари ёки велопрокатдан велосипед олиб биргаликда вақт ўтқазишмоқдалар. Албатта бу уларнинг руҳий томондан бирга бўлишлари учун ҳам катта ёрдам беради.

Шундай экан турли уй жамоатлари ўзаро келишган ҳолда ўсмирларни бир-бирлари билан таништириб, уларни бирга бўлишларини таъминлашлари керак. Ҳаворий Павлус 2 Тимўтий китобининг 2 боби 2 оятида шундай деб айтади: “Ёшлик эҳтириосларидан қоч. Соф қалбдан Раббимиз Исо Исмини чақирган ҳамма одамлар билан бирга солиҳлик, имон, севги ва тинчлик пайидан бўлгин”. Азиз биродарлар, кичик уй жамоатлари ўсмирларни ушбу маслаҳатларга амал қилишга етаклашлари керак. Бундан ташқари кичик уй гуруҳлари қуйидаги нарсаларга ҳам катта эътибор беришлари керак:

Учрашув пайтларимиздаги йиғилишларимиз ўсмирлар учун ҳам мулжалланган ва қизиқарли бўлиши керак. Ҳафта давомида ўсмирлар учун алоҳида ўқишларни ташкиллаштириш, ўсмирларнинг хизмат қилишига имконият бериш, масалан, ногиронлар уйларига бориш, паркларда хушхабар айтиш ва ёлғиз қарияларга ёрдам бериш орқали Хушхабарни кенгроқ тарқатиш хизматларидир. Яна бир муҳим масала, ўсмирларни ёзги лагерларда бирга дам олишларини ташкиллаштириш уларни янада бир-бири билан яқинлаштиради, деб сиз азизларни ишонтира оламиз.

Энг муҳими, ўсмир йигит қизлар бир-бирлари билан танишиб келажакда бирга турмуш қуришларини ҳам таъминлашимиз зарур. Ҳурматли биродарлар, кичик уй гуруҳларида ўсмирларнинг кўп бўлиши ва уларга бериладиган эътибор жамоатларимизни ва кичик уй гуруҳларини янада кенгайишини таъминлайди.Ўсмир йигит-қизлар орадан бир оз вақт ўтгач, гуруҳимиздаги ёшларга айланади. Ёшлар эса бир оз вақт ўтиб янги оилаларга айланади. Кичик уй гуруҳларининг вазифаларидан бири эса шундай оилаларни янада кўпайтириб, уларни руҳан ўстиришдир. Шундай экан азиз биродарлар, ўсмирларга эътиборлироқ бўлайлик. Уларни қўллаб- қувватлайлик. Азизлар, бизларнинг интернетдаги манзилимиз: www.najot.com яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top