2:56

Уй гуруҳлари 184

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз қаршисида соғ-саломат учрашиб турганимиз учун Раббимиз Исо Масиҳга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, кичик уй гуруҳлари бўладими ёки катта жамоатлар бўладими, исталган жойда муаммолар етарличадир.

Бугун азизлар-биродарлар, орасида ўзаро кечирим бериш ҳақида суҳбатлашсак. Нима учун кечирим бериш муҳим? Биз ҳаммамиз инсонмиз ва бизда камчиликларимиз бор. Бошқа одамлар билан муомила қилганимизда биз бошқаларни хафа қиламиз ёки ўзимиз хафа бўламиз. Шу пайтда нима содир бўлади? Одам хафа бўлганида юраги ёпилади ва юрагида руҳий деворлар кўтарилади, яъни “ҳимоя” деворлари.

Бу деворлар одамга бошқалар билан ва Худо билан алоқа қилишида ҳалақт беради. Бу деворлар инсоннинг ривожланишига тўсқинлик қилади. Шунинг учун кечирим бериш бизнинг ҳаётимизда жуда муҳим нарса. Ҳозирги кунимизда масиҳийлар томонидан бўлган кўпгина шайтонга йўл бериш бағритошлик, яъни кечирим беришни хоҳламасликдан келиб чиқади.

2 Коринфликларга мактубининг 2 боби 10 оятида Худонинг Каломи биз шайтондан зарар кўрмаслигимиз учун, бир-биримизни кечиришимиз кераклиги ҳақида огоҳлантиради. Худо биздан чин юракдан бир-биримизни кечиришни талаб қилади, бўлмаса У бизни шайтонга топширади. Бу ҳақида Матто Хушхабар китобининг 18 боби 34 ва 35 оятларида ёзилган.

Азизлар, энди “нимага кечирим Худо учун шунчалик муҳим?” деган савол пайдо бўлади. Чунки У хочда биз лойиқ бўлмаган, лекин биз муҳтож бўлган нарсани берди. Шунинг учун Осмондаги Отамиз бизга раҳм қилгандай, биз ҳам бошқаларга раҳм қилишимиз шарт. Биз Исода кечирим олгандай, биз ҳам бошқаларни кечиришимиз керак.

Азиз радио тингловчи биродар, аввало кечирим деганда сиз нимани тушунасиз? Кечирим бериш бу нима ўзи? Кечирим бериш бу оғриқдан воз кечиш, уни рад қилиш дегани эмас. Агар биз ичимизда хафачиликни сақлаб юриб, уни тан олмасдан, яширишга ҳаракат қилсак ҳам, эртами, кечми у тўпланиб ўзини билдиради. Бу кечиримга халақит беради, салбий ҳисларни тан олиш бу жуда муҳим.

Кечирим бериш бу эсдан чиқариш дегани эмас. Эсдан чиқаришга ҳаракат қилган одамларга маълум бўладики, бу имконсиз нарса. Худо Ибронийларга мактубининг10 боби 17 оятида “бизнинг гуноҳларимизни эсга олмаслигини” айтади, лекин ҳамма нарсани билгани учун У бу нарсаларни эсдан чиқара олмайди. Эсга олмайман дегани қилган гуноҳларингни келажакда эслатмайман деганидир.Забур китобининг 102 боби 12 ояти.

Шунинг билан азиз биродарлар, эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top