3:25

Уй гуруҳлари 117

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радио тўлқинларимиз орқали соғ-саломатлик билан учрашиб тўрганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз радио тингловчи биродарлар, кичик уй гуруҳининг аъзоларига ҳам тўғри хизмат кўрсатишимиз лозим. Гуруҳ аъзоларининг руҳан ўсиши учун ҳамда Худога хизмат қилишни ўрганиши учун олиб борувчи қуйидаги айрим нарсаларга жуда эътиборли бўлиши керак. Гуруҳ аъзоларининг умумий ҳолатани ва муҳтожликларини тушуниб, уларга керакли ёрдам, маслаҳат ва таълим-тарбия ҳамда далда бериши керак.

Буларни бажариш учун эса йиғилишлардан ташқари ёрдамга муҳтож биродарлар билан тез-тез учрашиб туришимиз лозим. Гуруҳ аъзоларининг жамоатда тўлиқ ўрнашиб қолиши учун уларнинг ҳар бирига хизмат беришимиз керак. Кичик уй жамоатлари мавжуд экан, гуруҳ иштирокчиларида ҳам муаммолар бўлиши аниқ. Бундай ҳолларда улар билан яккама-якка учрашиб, уларнинг шароити ва ҳаёти билан танишиш биродарлар учун катта ёрдам бўлади.

Кўпинча қишлоқларда ҳатто шаҳарларда ҳам биродарларнинг имони ҳақида бошқалар билгани учун уларнинг омма билан бирга бўлиши анча қийин кечади. Шундай экан, биродарларнинг тўй-ҳашамлари ёки турли маракаларида бирга бўлиш улар учун катта далда бўлади. Азиз биродарлар, барчамиз ўз биродарларимиз учун доимо ёрдам қўлини чўзишимиз керак. Янги имондаги биродарлар бундай аҳилликни кўриб имонда янада мустаҳкам бўладилар. Азиз биродарлар, булардан ташқари янги имондаги биродарларимизни эски ҳаётидаги гуноҳ ишлари учун тавба қилиши ва сувга чўмиб Худованд билан аҳд тузиб, янги ҳаёт бошлашини ўргатишимиз керак.

Бунинг учун тажрибали биродарларимиз уларга устозлик қилишлари лозим. Янги имондаги биродарларни ибодат қилишга ўргатиш ҳам устозларнинг хизматидир. Энг муҳими, шу биродарлар орқали гуруҳ аъзоларининг кўпайиши, кўпайиш учун эса уларнинг Худовандга хизмати муҳимлигини тушунтириб беришимиз керак. Гуруҳдаги иштирокчи биродарларнинг барчаси доимо Худо билан бирга бўлиши ва Ундан ўрганганларига амал қилиши жуда муҳим. Ҳурматли оқсоқоллар, доимо ҳар бир гуруҳ учун тинимсиз ибодатда бўлинг.

Гуруҳ аъзолари айниқса янги имондаги биродарлар Худованднинг қандай ишлаётганини кўришлари учун уларга доимо ўрнак бўлинг. Раббимиз Исо Масиҳ қандай ҳаёт кечирган бўлса, сиз ҳам Унга ўхшашга ҳаракат қилинг. Азиз оқсоқоллар, доимо гуруҳда икки муҳим нарсага эътибор қаратинг: биринчиси — гуруҳ аъзоларининг руҳан ўсиши бўлса, иккинчиси — уларнинг хизмат орқали гуруҳнинг ўсиб боришидир. Бунинг оқибатида биродарлар бу дунёда яшасалар ҳам, Раббимиз Исо Масиҳнинг Шоҳлиги остида Унга муносиб хизматчи бўлишни ўрганишади. Шунинг билан азиз биродарлар, эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб қолди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.najot.com яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top