3:19

Уй гуруҳлари 118

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали ғойибона учрашиб турганимиз учун Худовандга шукуроналар айтамиз. Азизлар, сиз билан яна кичик уй гуруҳлари ҳақидаги мавзуимизни давом эттириш ниятидамиз. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, албатта ҳар биримизнинг олий мақсадимиз — кичик уй гуруҳларини янада кўпайтиришдир. Бунинг учун эса, гуруҳдаги усуллар ҳамда биродарларнинг ўз ҳаётларига қўллаши керак бўлган масалалар оддий бўлиши керак.

Кўпчилик биродарлар ўйлайдики, кичик уй гуруҳларида ҳатто бошқа жамоатларда ҳам фақатгина махсус ўқишни битирган биродарлар хизмат қилиши керак деб. Агар шундай бўлса, гуруҳларни секинлик билан ўсишига ўзимиз шароит яратган бўламиз. Ўйлайманки, иқтидорли ва Худованд билан мустаҳкам алоқада бўлган ҳар қандай биродар гуруҳни бошқара олади. Демак, гуруҳларни ўсиши учу гуруҳ мураккаб қоидаларга асосланмаган бўлиши керак экан. Аксинча, оддий биродар ҳам бироз тайёргарлик кўрганидан сўнг гуруҳни бошқариши мумкин. Албатта бунда бизнинг ёрдамимиз жуда муҳим.

Ҳар қандай кичик уй гуруҳлари ўзи жойлашган муҳит маданиятига мослашган бўлиши керак. Бу билан нима демоқчимиз? Масалан, шаҳарда кимдир имонга келди ва вақти келиб ўз қишлоғига кўчиб кетиб, қишлоқда хизмат қила бошлади. Шаҳарлик биродарлар унинг ҳолидан хабар олиш учун баъзида унинг олдига бориб туришлари керак. Шунда баъзан шаҳардан ёрдамчилар келиб, ушбу гуруҳни руҳлантириб далда берамиз деб, аксинча қийин аҳволга солиб қўйиши мумкин.

Яъни шаҳардаги айрим маданиятга мослашиб қолган биродарлар қишлоқда ҳам худди шундай бўлишини хоҳлайдилар. Бу эса гуруҳга аксинча зарарли бўлиши мумкин. Шунинг учун азиз биродарлар, ҳар бир вилоят ва ҳар бир қишлоқдаги биродарлар ўзларининг гуруҳларини муҳитга мос равишда бошқаргани маъқуд деб биламан. Шу ўринда азизлар, Муқаддас каломдан бир оятни келтириб ўтмоқчи эдим. Ушбу оятлар 1 Коринфияликларга мактубининг 9 боби 19 ва 22 оятларида келтирилади: “Мен ҳаммасидан озод бўлсам ҳам, янада кўпроқ одамни эргаштирай деб, ўзимни ҳаммасига қул этдим.

Яҳудийларни эргаштирай деб, яҳудийларга яҳудий каби бўлдим. Ўзим Таврот Қонунига қарам бўлмасам-да, қарам бўлганларни эргаштирай деб, улар учун Қонунга қарамдай бўлдим. Мен Худо олдида қонунсиз ҳам эмасман, аксинча, Масиҳнинг Қонунига бўйсунаман. Аммо Илоҳий Қонунни билмаганларни эргаштирай деб, улар учун Қонундан бехабардай бўлдим. Заифларни эргаштирай деб, улар учун заиф бўлдим. Ҳеч бўлмаса баъзиларни қутқарай деб, ҳаммага ҳамма нарса бўлдим”. Азизлар, бизнинг йиғилишларимиз бошқаларни васвасага солмаслик керак. Шунинг билан азизлар, эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили ёдингиздадир: dilkash@najot.com мактубларингизни кутамиз. Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top