MP3

Еттинчи аср ўрталарида ташкил топган араб халифалиги остида умуман масиҳийларга жуда яхши иззат ва ҳурмат муносабатида бўлган, чунки масиҳийлар чуқур билимга эга бўлганлар, асосийси эса табибчилик ва юнон фалсафий асарларидир. Кейинроқ араблар Европага қайтарган юнон билимларини қайта тиклашида масиҳийлар муҳим аҳамият касб этганлигини кўпгина одамлар тасаввур ҳам этиша олмайди. Бу ишлар масиҳийлар форс подшолигида ташкил этган Жундишапурга ўхшаш шаҳарларида буюк билим марказларида амалга ошган, бу ерларда Сосонийлар орқали шифохона ва тиббий мактаб очилган, араблар форс ерларини босиб олганларидан сўнг улар араблар қўлига ўтган.

Юнон асарлари биринчи бўлиб форс подшолигида масиҳийлар ишлатадиган сурёний тилига, кейин араб тилига таржима қилинган. Шундай қилиб, шу суриялик ва форс масиҳийлари қадимги мусулмон фани ва тиббиёти Бухоро ва Самарқанд сингари марказларда Ибн Сино каби олимлар ўсишига имконият яратиб бердилар. Еттинчи асрдан сўнг ислом дини Марказий Осиёда тарқалишига қарамай, масиҳийликнинг таъсири шаҳар ва қабилалар орасида ўсиб борар эди.

Аслида Марказий Осиёнинг араблар ҳарбий босиб олишлари сабабли ислом дини асосий дин бўлиб қолди. Шу йиллар давомида Еттинчи ва саккизинчи асрларда Хирот, Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари метрополитларни қабул қилар эди, бу эса бу ерларда масиҳийларнинг сони ҳали ҳам кўплигини кўрсатиб туради. Етти юз саксон биринчи йилда форс Жамоатининг патриархи, яъни энг буюк нозир шуни ёзган эди: “Туркларнинг шоҳи тахминан бутун давлати фуқаролари билан эски бутпарастликларини қолдириб масиҳийликка ўтдилар, ва биздан хатда ўзини давлати учун метрополитни сўради, ва буни биз бажо келтирдик”.

Баъзи фикрларга нисбатан шу шоҳ замонавий ўзбекларнинг ота-боболари бўлган қарлуқ қабиласининг шоҳи Жабгу эди. Еттисувда туркий қарлуқ хоқонлари масиҳий ғояларини ўзларининг давлатларининг асосий қисми бўлган. Кейинроқ қирғизлар ва қарлуқлар бирлашгандан сўнг, етти юз олтмиш иккинчи йилда монийлик динини қабул қилган уйғурларга қарши қирғизлар ҳам масиҳийликни қабул қилишди. Буларга тегишли далилларни саккиз ва тўққизинчи асрларга таалуқли қирғизлар Енисей туманида қолдирган туркий тилида тошдаги ёзувлардан ўқисак бўлади.

Улар хоч ва масиҳий руҳонийларининг тасвирларини ҳам ўз ичига олади. Ислом динига киритилишидан олдин, масиҳий бўлган қабилалардан бири кейинроқ Бағдодни бирминг эллик бешинчи йилда босиб олишганида исломнинг расмий мудофаачиларига айланган. Салжуқийлар қабила асосчиси Салжуқ ўзининг бир неча ўғиллари ва невараларини Мусо, Довуд ва Микоил каби масиҳий исмлар билан атаган эди. Шунинг билан азиз радио тингловчилар, бугунги эшиттиришимизга якун ясамоқчимиз. Ўйлаймизки, бугунги мавзу кўпчилигимизга маъқул бўлди. Азизлар, бизнинг интернет сайтимиздан шунга ўхшаш тарихий воқеаларни кўплаб топиб ўқишингиз мумкин. Бизнинг сайтимиз: www.najot.com яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top