3:47

Масиҳийликнинг тарихи

MP3

Марказий Осиё доимо дунёнинг чорраҳаси бўлиб келган. Шундай муҳим жойда жойлашганлиги туфайли Марказий Осиё халқлари ҳар хил дин ва фалсафалар таъсирига дучор бўлганлар. Бу таълимотлар ва билимлар шу ерларда турғун бўлиб қолган ёки шу ерлар орқали ғарбдан шарққа ўтиб кетаётган сайёҳлар, савдогарлар, руҳонийлар ва босқинчилар орқали олиб келинган. Азалдан бу минтақа аҳолиси зардуштий динига сиғиниб келган. Форс подшолигининг шимолий чегарасида жойлашган Марв, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида ҳам шу динга амал қилинган. Бу дин тахминан эрамиздан аввалги мингинчи йилда форс пайғамбари бўлмуш Зардушт орқали вужудга келган.

Узоқ шимолда жойлашган Марказий Осиё ва Мўғулистоннинг кенгликларида яшайдиган мўғул ва турк кўчманчи қабилалар аҳолиси шомонийлар бўлишган. Улар ҳар хил руҳлар ва арвоҳлар билан гаплашувчи жодугарларнинг кучларига ишонишган. Кейинчалик Марказий Осиёга ва Хитойга Хиндистондан буддийлик монахлар, яъни рохиблар томонидан олиб келинган. Еттинчи ва саккизинчи асрларда араблар босқинчилиги натижасида, кўп йиллар мобайнида Марказий Осиёнинг кўп қисмлари ислом динига ўтган ва ҳозирга қадар шу дин бошқа динлардан устун туради. Шунга қарамай ислом дини Марказий Осиёга таъсир кўрсатган якка Худога ишонувчи динлар ичида ягона дин эмас.

Шубҳасиз далиллар бизларга шуни кўрсатадики, Ўрта Шарқ орасида вужудга келган иккита иброний, яъни яҳудий ва насроний масиҳий динлар ҳам шу худуд тариҳида катта таъсир кўрсатган. Ҳақиқатдан ҳам яҳудий пайғамбар Дониэл форс ахамонийлар сулоласининг учинчи бошқарувчилардан бири бўлган, ўша пайтларда Марказий Осиёнинг учта, яъни вилоятларини ўз ичига олган. Булар — Хоразм, Сўғдиёна Амударё ва Сирдарё орасидаги ерлар ва Бақтрия, ҳозирги пайтда Афғонистон. Баъзиларнинг айтишларича, Дониэл пайғамбар Самарқанд шаҳрида кўмилган ва унинг гўри ҳозиргача сақланиб келинган.Қадимги ривоятлар шундан далолат берадики, яҳудий битикларидаги яна бир пайғамбар бўлмуш Аюб Бухорода бўлган ва ўз хассасини қўйган ердан булоқ чиққан экан.

Шу булоқ Бухорода ҳали ҳам мавжуд, унинг номи Чашма Аюб. Яна шундай афсоналар борки, Тавротда айтилган Нуҳ пайғамбарнинг ўғли Сом Хива шаҳрининг асосчиси бўлган ва яҳудийлар шоҳи ва пайғамбари Сулаймон эса Ўш шаҳрига уч минг йил аввал асос солган эмиш. Ҳеч ким Марказий Осиёга пайғамбарлар ташриф буюрганини исботлай олмаса ҳам, ҳаммага шу нарса маълумки, Бухоро яҳудийлари фақатгина Бухорода эмас,балки Марказий Осиёнинг кўп шаҳарларида узоқ асрлар мобайнида яшаб келишган. Марказий Осиёда бир иймон муҳим аҳамият касб этган, лекин кам танилган, бу эса масиҳийлик.

Марказий Осиёда яшовчи кўп одамлар масиҳийликни биринчи бўлиб бу дин рус босқинчилари томонидан ўн тўққизинчи асрда бу ерларга олиб келинган ғарбий динлардан бири деб билишади. Бу фикрлар ҳақиқатдан жуда узоқ. Аслига қараганда, масиҳийлик на ғарбий, на шарқий иймондир. Азизлар, ушбу мавзу бўйича фикрларингизни: dilkash@najot.com электрон почтамиз орқали кутиб қоламиз, ҳозирча хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top