MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Марҳамат тингланг, навбатдаги эшиттиришларимиздан бирини сизнинг эътиборингизга ҳавола қиламиз. Худованд — бу ўзаро муносабатларнинг Худосидир. Ота Худо, Ўғли Исога ва Муқаддас Руҳга шундай деди: “Келинглар, ўзимиз каби одам яратайлик!” Азизлар, бу ерда учбирликда суҳбат бўлган. Ҳар биримиз Худованд суратида яратилганмиз ва Исо Масиҳ орқали Унинг оиласини бир қисмига айланганмиз. Унинг бизлар учун хоҳиши ва нияти бу ўзаро муносабатларга эга бўлишимиздир.

Бунинг имкони эса ўзаро суҳбат қуриш орқалидир. Бу Худованд билан ҳамда бир-биримиз суҳбат қуришдир. Азиз биродарлар, Ҳикматлар китобининг 15 боби 14 оятида шундай айтилган: “Заковатли юрак илм қидиради, ақлсизнинг оғзи аҳмоқлик излайди”. Биз шифо ва ҳаёт келтирадиган суҳбатни қурмокчимиз. Бу суҳбат далда беради, кўмаклашади, ўзаро бири-бирини тўлдиради, ҳис-туйғуларга бой этади, қут- барака ато этади ҳамда умид ва ўсиш беради. Суҳбат бошқа одамнинг руҳини, кайфиятини бузиши керак эмас. Яъни, суҳбат бошқага ён босувчан, хиёнаткорона, ҳурматсизликка тўла, ёлғон, ишончсизлик ва ўз хоҳиш-иродасига қарши бошқарув ҳолатида бўлмаслиги шарт.

Азиз радио тингловчи, нима деб ўйлайсиз: “Суҳбат бу ўзи нима? Суҳбат — бу ҳаётимизнинг муҳим бир қисмидир. Бошқа одамлар бизларни тўғри тушиниши ва қабул қилиши учун бир-биримиз олдимизда очиқлигимизни, сўзлар ва ишларимиз орқали изҳор этишга ҳаракат қиламиз. Худованд бизларни қандай эркинликда яратган бўлса, шу эркинликда бўлишимиз керак. Бошқалар нима гапиришидан қатъий назар, ҳаттоки сиз унинг гапига қўшилмасангиз ҳам қабул қилишга тайёр бўлиш. Бу бошқа одамга ўзини қадр-қимматини ҳис қилишга ёрдам беради. Фақат фикрлар хилма-хил бўлиши мумкин.

Айнан шу сабабдан бошқа одам сизни тушунишини қидирмоқ жуда муҳим. Тўлик воқеани тушиниш — бу вокеани ҳақикий суратини кўра билиш орқали келади. Суҳбат қурувчи эса албатта самимий бўлиши лозим. Азиз биродар, кимдир сизнинг ҳатти-ҳаракатингиз бўйича муҳокама қилиши ва баҳо беришига қандай қарайсиз? Агар критика бизнинг суҳбатимизда муҳим ўринни эгалласа, демак, биз бунинг илдизини қидиришимиз керак. Баъзи одамлар ўзларида қўпол, оғриқ келтирувчан муомилани пайқашмайдилар. Агарда сиз уларнинг гапларидан нимадир пайқасангиз, нимага улар бошқаларни дилини оғритаётганлигини очиб бериши учун Худодан донолик сўранг.

Азиз биродарлар, ҳар бир масиҳий инсон учун бошқалар билан ўзаро суҳбат қуришни билиш жуда муҳим. “Етти ўлчаб бир кесгин” деган мақол жуда ўринли мақоллардан бири. Хуллас азизлар, чиройли ва маънодор суҳбат даврага маъно ва мазмун киритади ва тингловчилари ҳам кўп бўлади. Шунинг билан азизлар, суҳбатимиз ҳам охирлаб қолди. Сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини яна бир бор эслатиб ўтсам: www.najot.com яна радиомиз тўлқинлари орқали соғ-омон учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top