3:17

Худо билан бўлган муносабатларимиз

MP3

Ассаломуалайкум азиз радио тингловчи биродарлар, сиз азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Марҳамат тингланг, эфирда “Дилкаш” радиоси. Одам Ато билан Момо Ҳаво ўзининг қип ялангоч эканликларидан ҳеч ҳам уялмас эдилар. Азиз радио тингловчи, ҳар биримизга яхши маълумки, улар гуноҳ қилишганлардан кейин бир-бирларидан уялишни бошладилар.

Улар ўзларининг устига кийим кийганларида, айб ҳамда гуноҳи ва уятни беркитамиз деб ҳаракат қилишди. Лекин бунинг иложи йўқ эди. Худованд уларнинг Отаси бўлиб уларни севарди, ғамхўрлик қиларди. Аммо Одам Ато ва Момо Ҳаво Унинг севгисини рад этиб, Оталик ғамхўрлигидан маҳрум бўлдилар. Улар Адан боғидан ҳайдалдилар. Бу боғ эса уларнинг уйи эди. Бу Отанинг уйи, марҳамат-барокатлар уйи эди. Одам Ато ва Момо Ҳаво етим бўлдилар. Улар Оталаридан айрилдилар ва Ота ҳам ўз ўғиллари, болаларидан айрилди.

Бу жуда даҳшатлидир. Буни фақатгина ўзларининг яқинларини йўқотган инсонларгина тушуниши мумкин.Кўплаб биродарларимиз шундай деб айтганини кўп бора эшитганмиз. Яъни Одам Ато билан Момо Ҳавонинг айблари туфайли одамзод шундай аҳволга тушиб қолди деган гаплар. Ушбу айтилган гаплар қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлгини эса ҳар биримиз ўзимиз хал қила қолайлик.Эндиликда Адан боғидан ҳайдалган Одам Ато етим бўлиб қолди. У Худо билан бўлган яқин ўзаро муносабатдан айрилди, Худонинг ҳузуридан четлатилди.

Етим ва ота-онаси меҳри остида бўлган инсонларининг хулқ-атворида қандай фарқ бор? Албатта буни кўпчилигимиз тушунтириб бера оламиз.Лекин барчасини бошидан ўтқазиш ва ўз танасида синаб кўриш умуман бошқача бўлади. Фарзандларга далда бериш ота-онанинг бурчидир. Агарда инсонда далдага бўлган муҳтожлиги қондирилмаган бўлса, ўша инсон тинмай қидирувда, далда олиш қидирувида бўлади.Бу эса жамоатнинг хасталиги бўлиб, кўп етакчи ва чўпонлар у билан хасталанганлиги ҳам маълум. Лекин Худованд Унинг ҳузурида бўлувчи етакчиларни кўришни истайди.

Айнан Отанинг ҳузирида бўлиш эса қандай ажойибдир! Агар бу нарса бўлмаса, Худонинг товушини эшитиш мураккаб бўлади. Биз етимлик поғонасидан ўғиллик поғонасига ўтишимизни Худо жуда хоҳлайди.Юҳанно мактубининг 14 боби 18 оятида шундай деб ёзиб қўйилган: “Сизларни етим қолдирмайман, яна олдингизга қайтиб келаман”.Шундай ажойиб Отамиз борлигидан фаҳрлансак арзийди. Азизлар, Худованд яна қайтиб келганида Уни ёруғ юз билан кутиб олайлик. Унгача Худовандга муносиб ҳаёт кечиришга ҳаракат қилайлик.

Шунинг билан азизлар, эшиттиришимиз ҳам ўз поёнига етиб бормоқда. Бизнинг интернетдаги сайтимиз манзили эса: www.najot.comҲурматли радио тингловчи мухлислар, вақт топиб албатта ушбу сайтимизга марҳамат қилинг ва ўзингиз учун керакли маълумотларга эга бўлинг. Ҳозирча хайр соғ-саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top