3:27

Болаларнинг ўсишига ёрдам 273

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи азиз биродарларимиз. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали сизлар билан дийдор учрашиб турибмиз, бу учун Отамиз ва Худовандимизга шон-шарафлар бўлсин.Мархамат тингланг, эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз биродарлар, болаларга Хушхабар айтганимизда шуни яхши тушуниб олишимиз керак-ки, тавба қилиш — бу Хушхабар айтишнинг ҳосилидир. Шундай экан доимо ҳосил келтиришга ва ҳали нажотга эга бўлмаган болаларга ва катталарга Хушхабар айтишда давом этишимиз керак. Эски Аҳд китобини ўқиганимизда “тавба қилиш” деган сўзни жуда камдан-кам учратишимиз мумкин.

Эски Аҳд китобида “гуноҳдан воз кечиш, юз ўгириш” деган сўзларни учратамиз. Аслини олиб қараганимизда, бу сўзларнинг маъноси битта натажани кўрсатиб туради. Яъни Худованднинг олдида гуноҳлардан воз кечиб тавба қилиш. Ҳикматлар китобининг 28 боби 13 оятидан бир ажойиб оятни ўқиб кўришимиз мумкин: “Ўз гуноҳларини яширган ютуққа эришмайди, уларни тан олиб, воз кечган марҳамат топади”. Азиз биродарлар, болаларда ва катталарда ҳам содир бўладиган тавба қилиш хоҳишини албатта Худованд беради.

Албатта ҳеч ким ўз-ўзидан тавба қилмайди, инсон ўз гуноҳларини тан олиши ва тавба қилиши учун ташқаридан қандайдир таъсир бўлиши керак. Бу ёки кимдирдан Хушхабар эшитиш ёки Худованд шу инсоннинг юрагида ўзгариш қилишидир. Тавба қилиш дегани бу — эски ҳаётдаги гуноҳ ишлардан воз кечиб, эндиликда ҳаммасини бошқатдан янги ҳаёт асосида бошлаш деганидир. Бунда инсон янгитдан дунёга келгандек. Барчаси ортта қолди. Инсон тавба қилганида, шарт эмас кучли овоз билан йиғлаб, бошини деворга уриб эмоцияга берилиши.

Энг муҳими, тавба инсоннинг юрагини тубидан чиқиши ва шу инсон дарҳақиқат ўзининг барча қилган гуноҳларига афсусланиб Худованддан кечирим сўрашидир. Худо учун инсоннинг юраги мухимдир.Ўйлайманки, тавба қилишда ташқи кўринишнинг аҳамияти йўқ. Барчаси чин юракдан бўлиши керак холос. Ҳаворийлар мактубининг 11 боби 18 оятида шундай оят бор: “Сўзларни эшитиб, улар тинчланди. Худо ғайрияҳудийларни ҳам тавба қилдириб, абадий ҳаёт насиб қилар экан, деб Худони олқишлашди”. Демак тавба қилган инсон Худованднинг кечирими учун Уни олқишлаши ҳам мумкин.

Азиз радио тингловчи биродарлар, болаларга Хушхабар гапирганимизда, шунчаки гапириб қўйсам бўлди, қарзимдан қутиламан деган маънода гапириш керак эмас. Ҳар бир Хушхабар гапирувчи инсоннинг юрагида бир мақсад бўлиши керак. Шу инсон бугун Хушхабар эшитиб тавба қилиши керак деган мақсад билан амалга оширишимиз керак. Мақсадимизни эса фақатгина Худованднинг ёрдами ила амалга ошириш мумкин. Болалар эса эшитган Хушхабаридан нима яхши-ю, нима ёмон эканлигини англаб, тўғри танлов қилишлари лозим. Азиз биродарлар, шунинг билан бугунги мавзумиз ҳам охирлаб қолди. Сизлар билан хайрлашиб, ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини яна бир бор эслатиб ўтсам: www.najot.com яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top