2:56

Эътиборли юрак

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Кимнингдир эътиборида бўлиш жуда ёқимли ҳиссиёт. Кичик болакайларга қарасангиз, онасининг ёки бувисининг эътиборини тортиш учун турли хил нарсаларни ўйлаб топишади. Узоққа бориб нима қиламиз, биз аёллар ҳам эътиборга-муҳаббатга муҳтожмиз. Биз ҳам турмуш ўртоғимизнинг эътиборини истаймиз. Бугун азизлар, айнан эътиборли юрак ҳақида гаплашамиз. Аммо турмуш ўртоқларимизнинг эътибори ҳақида эмас, айнан бизнинг турмуш ўртоқларимизга бўлган эътиборимиз ҳақида. Дастлаб турмуш қурган икки ёш, бир-бирига эътиборли бўлади, фарзандлар бирин-кетин дунёга келгач, аёл ҳам, эр ҳам бир бирига бўлган аввалги кучли эътиборни сусайтиради. Айниқса аёл киши. Негалигини сиз ҳам мен ҳам яхши биламиз. Аёл фарзанд тарбияси, уларга ғамхўрлик қилиш билан овора бўлиб, эрига камроқ вақт ажратаётганини ёки бўлмаса унга камроқ эътибор қаратаётганини сезмай қолади. Фарзандларини ҳаддан ташқари севган аёл, эрини иккинчи ўринга чиқариб қўяди. Эр ҳам табиийки буни ҳис қилади. Ўзини оилада иккинчи ўринда ҳис қилишэр кишига мутлақо ёқмайди. Худо яратган тартибга кўра бу ундай бўлмаслиги керак. Аёл киши учун ҳар доим эр Худодан кейин биринчи ўринда, фарзандлар эса иккинчи ўринда бўлиши керак. Сиз турмуш ўртоғингизга етарли даражада эътиборлимисиз? Ҳа, дейсизми? Ундай бўлса қуйидаги саволларга ўз-ўзингизга жавоб беринг:

* Эрингизни ҳушмуомалалик билан салом бериб кутиб оласизми?

Эрингиз ишдан келганида, уйда бирота қўшни бўлса, уларни тезда кузатиб юборасизми ё суҳбатлашишда давом этасизми?

Унинг келишига овқатингиз доимо тайёр бўладими?

Телефонда дугонангиз билан гаплашаётган бўлсангиз, телефонни қўйиб, эрингизни қаршилайсизми?

У учун доимо ибодат қиласизми?

Уни хурсанд қиладиган нарсалар ўйлаб топасизми?

Унинг ғам ташвишларини тушуниб, унга далда берасизми?

Хуллас бундай саволларни бошқаларни кузатиб туриб ҳам ўз-ўзингизга беришингиз мумкин.

Биласизми шоҳга қандай муносабатда бўлишади. Оилада эрга ҳам шундай муносабатда бўлиш керак. Шоҳга ҳурмат кўрсатишади, унинг кўнглини ҳушнунд қилишади, унга ёқадиган таомларни у оч қолганида ҳозиру-нозир қилишади. Хуллас, эримиз оиламизнинг шоҳи бўлиши керак.

Турмуш ўртоғингизнинг келишига уни эшик олдига бориб кутиб олинг. Ўзингиз ҳам тоза, ярашадиган кийимларингизни кийиб, уни хурсанд ҳолда кутиб олинг. Эр болалари ва аёли уни хурсандчилик билан кутиб олишларини истайди. Турмуш ўртоғингизга эътиборли эканлигингизни биламан, шундай бўлса ҳам баъзи биз учун кичкик ва эътиборсиз кўринган нарсалар ҳам турмуш ўртоғимизнинг таъбини хира қилиши мумкинлиги ҳақида гаплашдик. Азизлар сизни аёллар мавзусидаги ҳар қандай қизиқарли маълумотлар бизнинг www.najot.com najot@najot.com сайтларимизда кутиб турибди. Бу маълумотлардан баҳрамад бўлиш сизнинг ихтиёрингизда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top