Ассалому алайкум азиз ва меҳрибон радио тингловчи биродарлар. Яна эфирда сиз азиз дўстларимиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Ҳурматли биродарлар, бугунги эшиттиришимиз орқали мен сизларга руҳий ғалаба ҳақида сўзлаб бермоқчиман. Биз ким бўлишимиздан қаътий назар ва оиламини боқиш учун қандай қилиб маблағ топаётганимиздан қатъий назар, ҳаммамизни фақат бир нарса — ҳаётимиз давомидаги ҳаёт учун кураш бирлаштиради. Ҳар бир киши умри давомида моддий қийинчиликларка, ишсизликка, шахсий адоватларга, шикастланишга, касалликларга, руҳий тушкунликларга дуч келиши аниқ.
Инсон ўз ҳаёти сўнггида эса ўлим билан юзлашади. Аюб пайғамбарнинг дўсти Элифаз айтганидек, “Бироқ инсон юқорига интилаётган учқун каби азоб-уқубатда туғилади”. Ушбу оятни Эски Аҳддан Аюб китобининг 5 боби 7 оятидан ўқиб олишингиз мумкин. Азиз радио тингловчи биродарлар, бу каби қийинчиликларга рўбарў келган одамлар ўз мусибатларида кўпинча Яратгувчи Эгамизни, яъни Худовандни қолаверса бошқа кишиларни ва ҳатто ўзларини ҳам айблашга ўрганиб қолганмиз. Бироқ Муқаддас Руҳ бизга бошқа бир нарса ҳақида ўргатади.
Яъни бундай кўнгилсизликларни келтириб чиқарадиган ҳалокатли маънбаани эътиборга олишимиз кераклигини уқтиради. Ҳаворий Павлус бу ёвузлик булоғини самовий оламнинг “ҳокимлари” ва “ҳокимиятлари” деб атайди. Шунингдек у, биз қодир Худога ёки бошқа одамларга қарши эмас, балки “самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга” қарши курашишимиз керак деб, қайта ва қайта таъкидлайди. Келинг азиз биродарлар, ҳаворий Павлуснинг ушбу айтган гапларини Каломдан ўқиб кўрамиз. Эфесликларга мактуби 6 боб 11ва12 оятлари: “Иблиснинг ҳийлаларига қарши тура олиш учун, Худо берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланингиз.
Чунки бизнинг курашимиз ўткинчи башарга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, ҳокимлару ҳокимиятларга, бу қоронғу дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир”. Албатта, бу борада биз инсонларнинг ҳам ўзимизга яраша айбимиз ва айбимизга яраша жавобгарлигимиз ҳам бор. Азиз радио тингловчи биродарлар, ҳаворий Павлус бизнинг энг катта душманимиз одамлар эмаслигини юқоридаги гаплари билан аниқ кўрсатиб ўтган, деб айтишимиз мумкин. Азизлар, биз Масиҳга ишонучи барча имонлиларнинг асосий душманимиз гуноҳ ва шайтон, деб айтишимиз мумкин.
Биз мана шу кучли рақибларга қаршилик кўрсатишни истасак, улар билан ўзларининг майдонида самовий оламда, жангга яроқли қурол-аслаҳалар билан жанг қилишимиз зарур бўлади. Азиз биродарлар, ҳаётимизда доимо содир бўлиб турган руҳий жангдан асло чўчимаслигимиз керак. Аксинча Худованд биз билан эканлигини билиб жангга отланиш лозим. Шунинг билан азизлар, эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етиб қолди. Сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтмоқчиман: dilkash@najot.com албатта бизга мактуб йўлланг, мактубларингиз бизнинг эътиборимиздан четда қолмайди. Ҳозирча эса хайр соғ-омон бўлинглар.