Ассалому алайкум қадрли оналар. Бугун сизлар билан Худонинг донолиги ва уни ўзимиз қандай ўрганишимиз, шу билан бирга фарзандларимизга қандай ўргатамиз, шу ҳақида суҳбатлашамиз. Суҳбатимизни ўтказиб юборманг.
Ҳар қандай она фарзандининг ақлли ва доно бўлишини, кўп нарсаларни ўзи билиб донолик билан бажаришини истайди. Бироқ фарзандларимизда бу сифат ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Бу сифатни биз оналар уларга сингдиришимиз, улар учун Худога илтижо қилишимиз керак бўлади. Келинг, донолик учун иштиёқ қандай бўлиш ҳақида гаплашайлик.
Худонинг сўзини болаларимизга ўргатиш биз оналарнинг вазифаси эканлигини яхши биласиз. Биз болаларимизга Худонинг сўзини ўргатиш билан бирга Унинг донолигини ҳам ўргатишимиз керак. Худо бизни шу нарсага даъват этган. Дарвоқе, яҳудийча «тора» сўзининг иккинчи маъноси «донолик» демакдир. Ҳар қандай қонун-қоида, маслаҳат, анъана, қарор қилиш учун йўл-йўриқ ва Муқаддас Китобдаги илоҳий амалларни ўз ичига олади. «Тора» сўзи ҳаётдаги амалий доноликка йўл очади. Сулаймон пайғамбарнинг Маталлар китобида шундай ёзилган: «Шоҳ Лемулнинг сўзлари. Бу сўзларни унга онаси ўргатган. Ўғлим, нима десам экан? Нима дейин, эй, жигарбандим? Худодан тилаб олган ўғлим, сенга не айтай? Қувватингни хотинларга берма, Подшони бузадиганларга ҳаётингни сарф қилма. Эй Лемул, подшоҳлар учун эмас шароб. Май амалдорлар учун эмас. Улар ичиб қонунни унутади. Эзилган халқнинг ҳукмида эгрилик қилади. Майни ҳалок бўлаётганга, шаробни эса қайғу чекканга бер. Улар ичиб камбағаллигини унутсин, фалокатларини эсламасин. Оғзингни гунг учун очгин, бошига кулфат тушганларнинг тарафини олгин. Гапир, солиҳлик билан ҳукм қил. Бечора ва камбағалларни ҳимоя қил.» (Маталлар 31:1-9) Бу оятларда биз оналикни қадрлаган, ўз ўғлида Худонинг донолигини ўстирадиган онани кўрамиз. Шоҳ Лемул онасининг сўзларини ёзар экан, унинг ҳаётда бу сўзларни ҳеч ҳам унутмаганини кўриш мумкин. Хўш онаси Лемулга бу сўзларни қай тарзда айтган экан?! Келинг, шу ҳолатни тасаввур қилиб кўрамиз. Шоҳ Лемул онасининг тиззсига бошини қўйиб ўтирибди. Онаси эса унинг сочларини силаб, унга юқорида айтилган маслаҳатларни бераяпти. Шу дақиқада она ва ўғил бир-бирларига жуда ҳам яқин бўлишган. Шунинг учун ҳам Лемул бу сўзларни бир умр унутмаган. Онаси юрагидаги донолик боласи Лемул юрагига ўтган. Лемул эса юрагидагини ёзиб қолдириб, биз оналар юрагига солмоқда. Ҳар сафар амалий доноликни фарзандларимизга ўргатиш тўғрисида ўйлаганимда ҳаёлимда туз ҳақидаги фикр келади. Муқаддас Китобда ёзилганидек, бизнинг ҳар бир сўзимиз тузли бўлиши керак ва Худонинг донолиги бизнинг фарзандларимиз учун туз каби бўлсин. Колоссаликларга мактуб 4:6 оят шундай дейди: «Ҳар бир одамга қандай жавоб бериш лозимлигини билинглар, сўзингиз ҳамиша файзли ва мазали бўлсин.»
Ҳар фурсат биз оналар оғзимиздан чиқаётган сўзларга эътибор қилишимиз керак. Асло фарзандларимизга бемаза сўзларни ўргатиб қўймайлик. Қадрли оналар, фарзандлар тарбияси ҳақида кўпроқ билишни истасангиз, ҳамда доно она бўлишни истасангиз биз сизга www.najot.com dilkash@najot.com сайтлари орқали бажонудил ёрдам берамиз.