2:55

Доноликни ўргатиш.

MP3

Ассалому алайкум. Кўпчилик доноликни ўргатиб бўлмайди, уни инсон ҳаётда яшаб ўрганади, дейишади. Аммо бу фикрга қўшилмайман. Биз оналар доноликни фарзандларимизга албатта ўргата оламиз. Доноликни қуйидаги икки йўл билан ўргатиш мумкин. Бу икки йўл жуда муҳим ва биздан доимо ўз-ўзимизни назорат қилишни талаб этади.

Биз сўз ва гап орқали ўргатамиз.

Биз ўз яшаш тарзимиз билан ўргатамиз.

Фарзандларимиз бизга қарайди ва биз ҳар доим уларга нимадир ўргатамиз. Бу нарса ижобийми, салбийми бунинг аҳамияти йўқ. Яқинда бир қизнинг кундалиги қўлимга тушиб қолди. Унда шундай сўзлар битилган эди: «Мен 10 ёшдаман. Онам туфайли одамлар олдида уяламан. Чунки у кўп ёлғон гапиради. Телефонда соатлаб ғийбат қилади, ўзининг ашаддий душманига ҳам худди дўсти каби яхши гапириб тилёғламалик қилади. У нима учун шундай иккиюзламачилик қилади? Менга эса, агар ёлғон гапирсам, Худо мени жазолайди, дейди». Бу сўзлар мени ларзага солди. Мен қандай яшаяпман, деб ўйладим. Фарзандларим ҳар куни мени кузатиб, мендан нималарни ўрганишаяпти? Хўш сиз ҳам шундай ҳолатга тушсангиз, нима қилган бўлардингиз?

Бу саволга биргаликда жавоб қилишга ҳаракат қилайлик. Оналар қандай қилиб ўзининг фарзандларини парвариш қиладилар ва Худонинг донолигини қадрлаб, Унинг ҳақиқатини болаларига ўргатадилар?

Бунинг учун жиддий қарор қилинг. Мен фарзандларимга Муқаддас Каломни ўргатиш учун баъзи муҳим нарсалар борасида қарор қилишим кераклигини англадим. Мен жуда бандман. Фарзандларим ҳам мактабга боради. Бу тиғиз кунда қандай қилиб вақт топиш мумкин? Бу ҳақида жиддий ўйлаб, Худога ибодат қилишга қарор қилдим. Агар биз Худонинг кўнглига мос аёл бўлсак, бу имконият ва жавобгарлик биз учун берилган даъват бўлади. Маталлар китоби 14 боб 1 оятда Сулаймон пайғамбар шундай ёзади: «Доно хотин ўз оиласини мустаҳкамлайди. Нодон хотин эса оиласини ўзи бузади..» Худонинг каломини болаларга ўргатиш орқали биз ўз оиламизни мустаҳкамлаймиз ва Худони ҳурмат қиладиган оила яратамиз. Энг муҳими ва фарзандларимиз учун жуда кераги ҳам шу нарса, гарчи улар буни керак ёки керак эмас деб ўйласалар ҳам. Биз она сифатида фарзандларимизга улар истаган нарсани эмас, уларга керак бўлган нарсани беришимиз керак.

Ҳар бир она ўзининг ўқитувчилик ролини аниқлаб олсин: Бир куни Билли Греҳемнинг китобини ўқиб, Билли ва унинг хотини Рут ўз фарзандларини қандай тарбия қилганликлари ҳақида билганимда, бу нарса менинг болаларимга Худонинг сўзини айтиш иштиёқимни янада оширди. Билли Греҳем хотинидан: «Рут сен она ва уй бекаси сифатида ўз ишинг ҳақида нима дейсан?», — деб сўраганида Рут «Бу нарса менга дунёдаги энг мукофотли ишдир. Мен учун бундан муҳим бошқа иш йўқ», деб жавоб берган. Биз ҳам ўз ролимизни шундай яхши бажара оламизми? Қулай фурсат келганида фарзандларимизга хушхабар айтиб, уларга бирор бир мавзу тўғрисида ваъз ўқиб, керак пайтда Худонинг йўл-йўриқларини бера оламизми?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top