3:46

Бир-бирингизни севинглар

MP3

Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Ибодатга бағишланган дастурга ҳуш келибсиз. Азизлар, Худо ва Унинг берган нажотини эсласам, биринчи навбатта Унинг севгиси, бизларга кўрсатган мухаббати кўз олдимга келади. Албатта, Исо бизга севгининг намунаси бўлди. У бизни яхшию-ёмонимизга қарамасдан қаттиқ севди. Бизчи, биз биродарлар ҳам мана шу севгидан олиб, бир бирларимизни шу севги билан севшимиз керак. Келинг, бу ҳақда Калом нима дейишини кўриб чиқсак. Юҳанно хушхабарининг ўн учинчи бобида қуйидаги оятлар битилган.

Яҳудо чиқиб кетгач, Исо деди: – Ҳозир Инсон Ўғли улуғланди, Худо ҳам Инсон Ўғли орқали улуғланди. Инсон Ўғли Худони улуғлагани учун, Худо ҳам Ўзича Инсон Ўғлини улуғлайди, ҳа, Уни тез орада улуғлайди. Болаларим! Энди Мен сизлар билан узоқ бўлмайман. Мени қидирасизлар. Яҳудий мансабдорларига айтган эдим, сизларга ҳам айтяпман: Мен борадиган жойга сизлар боролмайсизлар.

Сизларга янги буйруқ беряпман: бир-бирингизни севинглар.

Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир-бирингизни шундай севинглар. Агар орангизда муҳаббат ҳукмрон бўлса, сизлар Менинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади. (Юҳанно 13). Дастурнинг бошида, мен айнан мана шу ҳақда гапираётган эдим. Биродарим, сиз биродарингизни севасизми? Сизнинг биродарингизга бўлган севгини бошқалар кўриб, сизни Исони шогирди эканингизни билиб олишяптими? Бу ҳақда бир ўйлаб кўринг. Нима бўлмасин, мен бугунги ибодатни айнан мана шу орамиздаги севги мавзусига қаратмоқчиман. Бордию мен билан биргаликда ибодат қилмоқчи бўлсангиз, бемалол, тортинмасдан ибодатимга шерик бўлинг. Худойим, берган нажотинг нақадар ажойибдир!

Ахир бундай севгини яна қаердан топамиз? Сен бизга севгини аслида қандай бўлишини кўрсатдинг. Уни кўрсатиб, бошингдан кечирган азоблару хочдаги ўлиминг билан исбодладинг. Сен ҳақиқий севги намунасисан. Бир-бирингизни севинглар, деган янги буйруғинга бўйсунишни ўргат. Биз ҳам, Сен каби, севишни ўрганиб олайлик. Бизнинг ҳам, орамизда муҳаббат хукмрон бўлсин. Ака-укалар ва опа-сингилларимиз орасидаги муҳаббат ва севги хукмрон эканини кўрган одамлар, биз Сенинг шогирдларинг эканимизни кўриб, Сен муқаддасга шукроналар айтишсин. Худойим, қаерда бўлмайлик, нималар қилмайлик, хаммасини севги билан қилайлик. Бизга севишни ўргатгин. Нафақат оғизда, балки амалда севишни ўргат.

Ахир Сен бизни оғизда эмас, аксинча, амалда кўрсатиб, бутун дунега ушбу севгини намойиш этдинг. Худойим, бизнинг севикли Отамиз, бир-бирларимиз учун севикли биродар бўлайлик. Айнан Сен ўргатиб ва кўрсатиб кетган севги билан мухаббат боғлашни бизга ўргатгин. Биз заифмиз, лекин шунга қарамасдан, бизда Сен борсан. Демак, бунинг иложиси бордир. Шундай экан, биродарларимиз учун хатто ҳаётимизни ҳам беришга бизни тайёр қилгин. Сенинг муқаддас номинг бизлар учун доим муқаддас бўлсин. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун раҳмат. Бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top