3:06

Бирга ўқиш

MP3

Ассалому алайкум қадрли тингловчи оналар. Суҳбатимиз фақат фарзандларимиз тарбияси, уларнинг келажакда қандай одам бўлиб етишишига боғлиқ бўлаётгани учун, зерикарли деб ҳисобламассиз?! Ахир биз оналарга энг кераги ҳам шу-ку! Биз художўй оналар фарзандларимизга Худонинг Каломини ўргатмоқчи бўлсак, бизнинг биринчи қиладиган ишимиз Муқаддас Каломда ёзилган намунали оналар воқеасини яхшилаб ўқиб кўришимиз керак. Улар ҳақида тўғри фикр қилишимиз лозим бўлади. Улар фарзандларига Худонинг Каломини қандай сингдиришган? Ўтирганда ҳам, турганда ҳам, улар билан бирга юрганда ҳам, Худонинг Каломи уларнинг асосий суҳбат мавзуси бўлгандир?! Шундай бўлгани аниқ. Биз эса улардан ўрнак олган ҳолда яна бир қоидани киритамиз. Бу улар билан бирга Худо Каломини ўқиш. Иккинчи жаҳон урушида бир аёл асира бўлганлиги ҳақида хотиралар китобини ёзган. У бу китобида қандай қилиб фарзандлари юрагига Худонинг сўзини қуйган ота ҳақида ҳикоя қилган. Унинг отаси Каломдаги оятларни ёдлашнинг муҳимлигини тарбиянинг асосий пойдевори қилиб қўйган. Айниқса, уларнинг онаси ўлганидан кейин улар Муқаддас Китобни яхши ўргандилар. Ёдланган оятлар эса уларга ҳаётда кўп хизмат қилди. Бу оиланинг Коридан бошқа ҳамма фарзандлари имон туфайли ўлдирилган. Корига эса немисларнинг концлагерида ваҳшиёна азобларга дош беришда ёдлаган оятлари ёрдам берди. Бу сўзлар орқали у лагердаги бошқа азоб чекаётган маҳбусларга ҳам нажот, умид ва тасалли берган. Албатта оятларни ёдлаш ҳам муҳим, лекин биз ҳар куни Калом ўқишнинг қадрини ҳам бундан кам баҳоламаймиз. Оилада она-болаларнинг биргаликда Калом ўқиши болаларнинг келажагига таъсир этмай қолмайди. Бу одат болаларда Худога интилишни, ҳар қандай қийин вазиятда Худога мурожаат этишни, жажжи онглари бирор нарсани ҳал қила олмай қийналаётганда Худонинг каломидан ёрдам олишни ўргатади. Шу билан болалар ёшлигиданоқ Худо билан бирга ўсишни, Унга интилишни, Унга суянишни ўрганади. Шундай болаларга эга бўлиш илоҳий бахт-ку!

Агар болаларингизга Худонинг каломини ўргатишга иштиёқингиз камлик қилса, бошқа оналардан ўрнак олинг. Худо менга шундай бир оила билан учрашиш имконини берди. Бу оиланинг ҳар бир аъзосида Худонинг каломига кучли иштиёқ бор эди. Бу оиланинг фарзандлари чақалоқликларидан бошлаб Худонинг каломини эшитишган. Шу оиланинг коллежда ўқиётган қизи менга шундай деди: «Мен ўрганган ва юрагимда сақлаётган оятларнинг қанчалигини ўзим ҳам билмайман. Онам шу оятларни менга ёддан айтиб бергани учун, мен ҳам уларни ёдлаб олганман» — деди. Бу фарзандларнинг онаси ўзининг оналик вазифасини яхши тушуниб, Муқаддас Китобдаги ҳар бир оятни фарзандларига қунт билан ўргатган. Шу онанинг коллежда ўқиётган ўғли баскетбол ўйинидан олдин, тайёргарлик вақтида Римликлар ёзилган мактубнинг 6 бобидан 8 бобигача ўқиб, ўзининг ҳаяжонини босиб, Худодан юрагига тинчлик олган.

Биз она сифатида ҳар куни Худонинг сўзини ўз фарзандларимиз онгига ва жонига экишимиз учун бизда ҳали чексиз имконият бор. Буни шу бугундан бошланг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top