Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман. Хизматлар кўрсатиш, яъни ишларни бажариш юзасидан тузилган шартнома бўйича бажарувчи ташкилот хўжалик буюртмасига биноан механизациялашган ишларни бажариш, сервис, агрокимё, агротехника хизматлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатишни таъминлаш мажбуриятини олади, хўжалик эса ушбу ишларни қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш мавжуд бўлган тақдирда тайёрлов ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилишни маблағ билан таъминлаш тўғрисида белгиланган тартибда шартномалар тузади.
Хўжаликлар билан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиш, моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш юзасидан тузилган барча турдаги шартномалар туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин бажарилади.
Шартномаларни тузиш ва бажаришда томонлардан ҳар бири ўз мажбуриятларини энг юқори тежам билан, бошқа томонларнинг иқтисодий манфаатларига риоя қилган ҳолда бажариши, мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилмаслиги натижасида пайдо бўлиши мумкин бўлган зарарнинг олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўриши ва бошқа томонни ушбу чора-тадбирлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиши, шунингдек унга мажбуриятларни бажаришда кўмаклашади.
Шартномаларни тузишда томонлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, ушбу Низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қиладилар.
Контрактация шартномалари, шунингдек моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан тузилган шартномалар хўжаликларнинг бизнес-режаларида назарда тутилган ҳажмлардан келиб чиққан ҳолда, агротехника тадбирларини амалга ошириш бошланишидан бир ой олдин, лекин календарь йил бошланишидан кечикмай тузилади.
Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.