3:05

Кичик бизнесдаги қонун-қоидалар ва ҳуқуқлар 7 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман. Контрактация шартномалари, шунингдек моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш юзасидан тузилган шартномалар хўжаликларнинг бизнес-режаларида назарда тутилган ҳажмлардан келиб чиққан ҳолда, агротехника тадбирларини амалга ошириш бошланишидан бир ой олдин, лекин календарь йил бошланишидан кечикмай тузилади.

Шартномаларни тузишда томонлар тегишли турдаги шартномалар учун ишлаб чиқилган алоҳида намунавий шаклларга амал қилиши мумкин.

Шартномаларда қуйидагилар кўрсатилади:

-шартноманинг мавзуси, маҳсулотнинг номи, ассортименти, миқдори, сифати, нархи;

-шартноманинг умумий суммаси;

-томонларнинг ҳуқуқлари ва ўзаро мажбуриятлари;

-маҳсулотларни етказиб бериш тартиби ва шартлари, топшириш-қабул қилиб олиш пунктлари ва муддатлари;

-идишга, маркировка қилишга, ўраш-жойлашга қўйиладиган талаблар;

-ҳисоб-китоблар тартиби, шакли ва муддатлари, томонларнинг тўлов, почта ва юклаб жўнатиш реквизитлари;

-шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги учун томонларнинг мулкий жавобгарлиги;

-низоларни, форс-мажор ҳолатларни ҳал этиш тартиби, томонларнинг реквизитлари, шартнома тузилган сана ва жой.

Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилиш юзасидан тузиладиган контрактация шартномаларида давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ҳамда хўжаликлар ихтиёрида қоладиган маҳсулотларнинг сорти ва миқдори ҳам кўрсатилади. Шартномаларга шунингдек аниқ турдаги шартномалар учун ёки уларга нисбатан томонлардан бирининг аризасига кўра ёхуд қонунчиликка мувофиқ келишувга эришилиши керак бўлган шартномалар учун назарда тутилган бошқа муҳим шартлар ҳам киритилиши мумкин.

Шартномага қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш муддатлари, миқдори ва ассортиментини белгиловчи, иккала томоннинг имзоси билан тасдиқланган ҳамда шартноманинг таркибий қисми ҳисобланадиган жадвал илова қилинади. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг бевосита жойлашган жойидаги тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари агротехника чора-тадбирларини амалга оширишдан бир ой олдин шартнома тузиш учун хўжаликка ўзининг ваколатли вакилини юбориши керак.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top