3:13

Кичик бизнесдаги қонун-қоидалар ва ҳуқуқлар 12 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман. Азизлар, бугунги дастурда хизмат кўрсатиш ташкилотларининг ҳуқуқлари ва уларнинг мажбуриятлари ҳақида сўз боради. Хизмат кўрсатиш ташкилотларининг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборатдир:

амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорларда шартномага мувофиқ етказиб бериладиган моддий-техника ресурслари ва кўрсатиладиган хизматлар учун олдиндан ҳақ тўлашни ва якуний ҳисоб-китоб қилишни талаб қилиш;

тақдим этилган буюртманомага мувофиқ етказиб берилган моддий- техника ресурсларини ва кўрсатиладиган хизматларни асоссиз равишда рад этиш натижасида етказилган зарарни қоплашни хўжаликлардан талаб қилиш.

Хизмат кўрсатиш ташкилотларининг мажбуриятлари:

хўжаликлар билан қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида шартномалар тузиш ва шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;

хўжаликларнинг буюртманомаларига биноан шартномага мувофиқ муддатларда, миқдорда ва сифатда моддий-техника ресурслари етказиб бериш ҳамда хизматлар кўрсатиш;

етказиб бериладиган моддий-техника ресурслари, кўрсатиладиган хизматлар сифатининг шартномада белгиланган талабларга, шунингдек амалдаги стандартлар ва нормативларга мувофиқлигини таъминлаш;

шартномани бажармаслик ёки зарур даражада бажармаслик натижасида хўжаликка етказилган зарарни қоплаш.

Хизмат кўрсатувчи ташкилот қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олади.

Маҳсулотни ташиш ва тушириш бўйича барча харажатлар тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари зиммасида бўлади.

Маҳсулот хўжалик транспортида етказиб берилса, тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари хўжаликка маҳсулотни ташиш харажатларини ҳақиқий вазни ва идишни ҳам қўшиб бўйича қоплайди.

Маҳсулотни ташиш харажатлари бутун масофа учун қопланади. Контрактация шартномалари бўйича харажатлар маҳсулот хўжаликдан жўнатилган жойдан бошлаб, жумладан саралаш пункти, бригада, бўлим, чорвачилик фермаси, яйлов, марказий омбор, хўжаликнинг марказий қўрғони ва ҳоказолар шартномада назарда тутилган қабул қилиш пунктигача қопланади. Моддий-техника ресурслари етказиб бериш шартномалари бўйича харажатлар маҳсулотни қабул қилиш пунктидан шартномада назарда тутилган етказиб бериш жойигача қопланади.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top