3:01

Оилавий тадбиркорлик тўғрисида 6 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман. Азизлар, бугун ҳам биз сизлар оилавий бизнес, яъни оилавий тадбиркорчилик ҳақида сўз юритамиз. Эсингизда бўлса, биз сизлар билан, оилавий бизнесни бошлаш учун маблағ топиш масаласида гаплашган эдик. Бугун эса, мана шу мавзуда яна тўхталиб ўтишни мақсад қилдик. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳам тадбиркорликнинг бир кўриниши, дэсак хато бўлмайди.

Айниқса, шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг бу борада қилаётган ишлари таҳсинга лойиқ. Бундай субъектлар учун кредит олишда банклар томонидан қандай амалиёт кенг қўлланилмоқда? — Жорий йилнинг 20 мартида Адлия вазирлиги томонидан «Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида»ги низом рўйхатга олинди. Унга кўра, аҳоли ўз томорқасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шу жумладан, мевали дарахтлар ва узум кўчатлари етиштириши, уруғлик, минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини сотиб олиши, ихчам иссиқхоналар ташкил етиши, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириши учун микрокредитлар ажратишнинг ягона механизми амалиёти жорий қилинди.

Эндиликда мазкур фаолият турлари билан шуғулланётган юртдошларимизга Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси даражасидан (бугунги кунда 12 фоиз) юқори бўлмаган миқдорда энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача кредитлар берилади. Бу қарз олувчининг ссуда ҳисоб варағидан унинг тўлов топшириқномасига асосан (кредит шартномасида белгиланган мақсадлар учун) тегишли ташкилотларнинг банкдаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб варағига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Микрокредит олиш учун шахсий ёрдамчи хўжалик юритувчи жисмоний шахс томонидан тижорат банкига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

— микрокредит бериш сўралган ариза; — маҳалла, қишлоқ, овул фуқаролар йиғини кенгаши раиси томонидан имзоланган, белгиланган тартибда берилган санаси ва рақами қайд етилган ҳамда гербли муҳр билан тасдиқланган тавсиянома ҳамда микрокредит олувчи шахсий ёрдамчи хўжалик юритувчи жисмоний шахсда томорқа участкаси мавжудлиги тўғрисидаги (унинг майдони кўрсатилган бўлиши шарт) маълумотнома; ва микрокредитнинг қайтарилиш таъминоти.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top