3:34

Худо кўз ёшларимизни артади

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга тайёр бўлишимиз керак. Шунинг учун синовларга тўғри жавоб қувғин ва азоблардан қочишга ҳаракат қилиш эмас, балки бу синовларда тура олиш хоҳиши бўлишдир. Ҳа, биз ҳаётимиздаги кўз ёшларнинг ҳақиқатлигини тан олишимиз керак, аммо шундай вақт келадики, Худо бизнинг кўз ёшларимизни артади.

Биз шундай дунёда яшаяпмизки, бу ўйин майдончаси эмас, жанг майдонидан иборат. Шунинг учун биз Эфесликлар мактуби олтинчи бобининг руҳий қурол аслаҳалар ҳақидаги сўзларига жиддий қулоқ солишимиз керак: “Шу сабабдан ёмон кунда қаршилик кўрсата олишингиз учун, Худонинг қурол аслаҳаларини кўтаринглар, токи бутун тадбиркорлик билан иш тутиб, ўрнингизда тура олинглар” (Эф. 6:13). Шунингдек биз Исонинг бошқа сўзларини эслаймиз: “Энди ким Менинг бу сўзларимни эшитиб, уларни бажо келтирса, уни ўз уйини тош устига қурган фаросатли одамга ўхшатаман. Ёмғир ёғиб, селлар тошиб, шамоллар эсиб, у уйни босиб қолибди. Лекин тош устига ўрнатилгани учун қуламабди.” Матто (7:24–25).

Исо бўронлар эсганда, бизнинг юзимизга тегмаслигини ваъда қилмаган, бироқ, У тош устига ўрнатилган уй барча бўронларда тура олишини айтиб ўтган. Тош устига ўрнатилган деганда шу назарда тутилганки, биз нафақат Исонинг сўзларига қулоқ соламиз, Унга бўйсунамиз. Худонинг Сўзига бу тарзда бўйсунишимиз ҳаттоки энг кучли қувғинларда ҳам тура олишимизга кафолат беради. Дастуримизнинг мақсади — ҳар қандай вазиятларда тура олишимиз учун Муқаддас Китобдаги ҳаётий муҳимликка эга ҳақиқатларни топишдир. Дунёнинг баъзи жойларида масиҳийларни таъқиб қилишига қарамасдан руҳан уйғониш содир бўлади. Худо Ўзини издошларининг имонини азобли оловлар орқали тозалайди. Жамоатларнинг тузилишлари ўзгаради ва одамлар ўзларининг қадриятларини қайта ўйлаб кўришади. Жамоат ўзининг асосий қадриятларига қайтади.

Масиҳга ишонганларнинг янги шахсияти шаклланади. Шахс ўзгаришининг ҳақиқий маъносини Павлуснинг тасдиғида топиш мумкин: “…Бизни Севганнинг соясида буларнинг ҳаммаси устидан улкан ғалаба қозонамиз” (Рим. 8:37). Ғалаба қозонганлар ҳақида Ваҳий китобида ҳам айтилган. Ҳаворий Павлус бу ҳақда Коринфликларга иккинчи мактубида гапирган (1:3–4): “Ҳар турли тасаллининг манбаи бўлган Худо, марҳаматли Худо, Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худога ҳамду санолар бўлсин! У бутун ғам қайғуларимиз учун бизга тасалли беради. Шу тариқа ўзимиздек ҳар турли қайғуларга йўлиққан бошқа одамларни биз Худодан олган тасалли билан овунтира оламиз!”. Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омн бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top