Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Совуқ уруш вақтида Ленинградда собиқ дин ва атеизм музейига ташриф буюрувчилар дарҳол дунёнинг эволюцион тараққиёти гувоҳлиги кўргазмасига тушиб қолишардилар. Давомида музейнинг динга бағишланган секцияларида масиҳийлик тарихи фақатгина салбий томондан ёритилган, мисол учун, инквизиция ва хоч юришлари гапириларди.
Бу кўргазманинг марказида Исонинг хочга михлнган улкан тасвири осилиб турарди. Музей экскурсоводлари бу “экспонат”ни шу тарзда баён қилишарди: “Масиҳийларга азоб чекиш ёқади. Уларнинг бошчиси бўлмиш Исо хочда ўлгандан бошлаб, уларда азоб чекиш иштиёқи кучайиб кетди!”. Аниқ ва равшанки, биз ўзимизда азоб чекиш иштиёқини кучайтириш ниятимиз йўқ, шунга қарамай Инжил доимо бизга, масиҳийларга ҳақиқатан ҳам Худовандимиз ва Устозимиз изидан боришимиз кераклигини эслатади. Исо шогирдари билан бўлган охирги суҳбатида дунё уларнинг воизликларига қандай муносабат билдириши ҳақида огоҳлантирган эди. Исо ўзининг яқин издошларига новдалар токка қандай боғланган бўлса, улар ҳам Унга шундай боғланиши кераклигини тушунтириб берган эди (қ. Юҳ. 14:31б).
Кейинчалик, Исо шогирдларини Ўз жонини фидо қилгучи даражада севгандек шогирдлари ҳам бир–бирларини шундай севиши лозимлигини эслатади. Ўшанда шогирдлар Унинг сўзларини тушунишмади, лекин Унинг башорати эртанги куниёқ амалга ошди. Кейин, У дунё нафратини масиҳийларнинг биродарларлик севгиси билан таққослади:
“Агар дунё сизлардан нафратланаётган бўлса, билингизким, илгари Мендан нафратланган… чунки Мени юборганни танимайдилар (Юҳ. 15:18–21).”
Бир оз кейинроқ ўша суҳбатда Худо шундай деди: “…Ҳатто шундай замон келадики, сизларни ўлдираётган ҳар бир киши бу билан Худога хизмат қиляпман, деб ўйлайди” (Юҳ. 16:2). Бу билан Исо шогирдлари ҳам У каби жафо чекишини тушунишига имкон берди.
Ҳаётда ҳар бир одамга бир марта бўлса ҳам азоб–уқубатдан ўтишга тўғри келади. Балким, бу касалликдан жисмоний азоб чекиш ёки яқинлари ўлимидан азият чекиш, дўстлар хиёнати ёки шунчаки ёлғизлик. Қанақа азоб–уқубат бўлишидан қатъий назар, биз ҳаммамиз ундан қочишга уринамиз. Гарчи Инжил мутлақо очиқчасига имонлилар ғам–қайғудан қочиб қутила олмаслигини огоҳлантирсада, эҳтимол, айнан шу сабабдан масиҳийлар бу мавзуни четлаб ўтишга ҳаракат қилишади. Баъзи масиҳийлар, агар биз Исога тегишли бўлсак, У барча ёвузликдан ва барча азоблардан ҳимоя қилади деб ўйлашади. Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.