MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Дунёнинг гуноҳи ва ёвузлиги оқибатида Худо вақт деб аталмиш қобиқ ичида 30 йилдан кўпроқ вақт йил яшади. Худо вақт қобиғига кириб, инсонга айланганида, У чегарасизлик ҳолатидан чегараланган ҳолатга ўтди. Танадаги маҳбусга, тобега айланди. Мушаклари чарчашга мойил бўлди. Ўттиз йилдан кўпроқ вақт Унинг чегара билмас лаёқати инсон қўли етиши мумкин бўлган даражага, ҳаракат тезлиги эса инсон қадами тезлиги даражасига қисқарди. Қизиқ, Унда аввалги чегара билмас қудратини талаб қилиш васвасаси бўлганмикин? Олис масофага бориши керак бўлганида бир лаҳзада бошқа шаҳарда пайдо бўлиб қолиш имконияти ҳақида ўйлаганмикин? Ёмғирда ивиб, совуқ қотганида ҳавони ўзгартириш васвасаси бўлганмикин? Иссиқдан лаблари ёрилиб кетганда яна куч тўплаб олиш учун Кариб денгизига бориш фикри Унда ҳам бўлганмикин?

Narrator 2 Унда шундай фикрлар пайдо бўлган бўлса ҳам ҳеч қачон уларга берилмаган. Бир маротаба ҳам. Бир оз тўхтаб, бу ҳақда ўйлаб кўринг. Масиҳ Ўз ҳаловатини кўзлаб, ҳеч қачон Ўзининг ғайритабиий қудратидан фойдаланмаган. Бир сўз билан қаттиқ ерни юмшоқ тўшакка айлантириши мумкин эди, бироқ У бундай қилмади. Бармоғининг бир ҳаракати билан Уни айблаётганларнинг тупукларини ўзларининг юзига қайтариши мумкин эди, бироқ У бундай қилмади. Қошини бир жимириш билан Унинг бошига тиканли тож кийдирмоқчи бўлган аскарнинг қўлларини фалаж қилиб қўйиши мумкин эди. Бироқ У бундай қилмади. Ажойиб! Лекин Унинг ер юзига келишининг энг ажойиб томони шу эдими? Кўпчилик бу борада баҳслашмаган бўларди. Жуда кўпчилик инсонлар Унинг солиҳлик ҳолатидан воз кечиши вақт қобиғидан ҳамда чегара билмас қудратидан воз кечишидан муҳимроқ эканини таъкидлашади.

Narrator 1 Нима учунлигини тушуниш қийин эмас. Тиканли тожнинг ҳабари мана шундан иборт эмасми? Номаълум аскар букиш мумкин бўлган пишиқ тиканли симни олиб, таҳқирлаш мақсадида тиканли тож ясади. Муқаддас Каломнинг ҳамма жойида тикан гуноҳни эмас, гуноҳнинг оқибати эканини билдиради. Адан боғи ёдингиздами? Одам Ато ва Момо Ҳаво гуноҳ қилганларидан кейин Худо ерни лаънатлаган: “Сен туфайли ерни лаҳнати қилдим… Ернинг ҳосили емишинг бўлса ҳам, ер сен учун тиканлару қушқўнмас ўстиради” (Ибтидо 3:17,18). Ердаги тиканлар инсон юрагидаги гуноҳнинг меваси эканини ифодалайди. Бу ҳақиқат Худонинг Мусога айтган сўзларида акс этган. У Исроил ҳалқини ерни фосиқлардан тозалашга ундаган. Итоатсизлик машаққатларга олиб келади. “Агар сизлар ўша юрт аҳолисини ҳайдаб чиқармасангиз, уларнинг қолган – қутганлари сизлар учун кўзга кирган зирапчадай, биқинга санчилган тикандай бўлади” (Сонлар 33:55).

Narrator 2 Худога қарши чиқиш тиканларга (гуноҳга) сабаб бўлади. “Эгрининг йўлида тиканзор ва тузоқлар бор” (Ҳикматлар 22:5). Исо ҳатто ёмон инсонларнинг ҳаётини тиканзор билан таққослаган. Соҳта пайғамбарлар ҳақида У шундай деган: “Уларнинг кимлигини қилган ишларидан билиб оласиз. Ахир, тиканзордан узум, янтоқдан анжир бўлмайди-ку!” (Матто 7:16). Гуноҳнинг меваси – учли, ўткир, санчиладиган тикандир. Сизга савол беришдан олдин тиканлар ҳақидаги фикрни яна бир бор таъкидлайман, эҳтимол сиз ҳеч қачон бу ҳақда ўйлаб кўрмагандирсиз: агар тиканлар гуноҳнинг меваси бўлса, Масиҳнинг бошига кийдирилган тиканли тож Унинг юрагига санчилган гуноҳларимизнинг меваси эканини ифодаламайдими? Гуноҳнинг меваси нима ўзи? Уят, қўрқув, шармандалик, ҳафагарчилик, ташвишдир. Азизлар, бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиздан янада фойдалироқ маълумотларни топасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top