Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Азоб–уқубат тўғрисидаги масиҳийлар орасида кенг тарқалган ёлғон тасаввурларни ўрганиб чиққан бўлсак, келинг энди, азоб–уқубат борасидаги Инжил қарашларини кўриб чиқайлик.
Масиҳийлар азият чекадилар. Инжил, масиҳийлар қувғин ва азоб–уқубатдан қочиб қутилиб кетолмайдилар, деб огоҳлантиришини гувоҳи бўлдик. Баъзи воизхонлар бу мавзуга оид ваъз имонга келганларни чекинтиради деб ҳисоблайдилар. Эътибор қилинг, Павлус кичик Осиё бўйлаб ўз миссионерлик юриши давомида янги имонга келганларга: “… Худонинг Шоҳлигига кўп қайғулардан ўтиб киришимиз керак”, — деб айтарди (Ҳав. 14:22). Уларга азоб–уқубатдан қутилиб бўлмаслигини тушунтириб, у уларни келажакка очиқ кўз билан қарашга тайёрларди ва биз ҳам шунга тайёрланишимиз керак. Худо азоб–уқубатлар бўлишига йўл қўяди.
Масиҳийлар азоб чекиши ҳақида айтилгани учун, бу қайғуларни Худонинг иродаси сифатида қабул қилишга тайёрланишимиз даркор. Бутрус биринчи мактубида бу ҳақда очиқчасига ёзади (2:19): “Агар бирор киши Худога ишонганидан виждонан азоб чекиб, ноҳақ ғам–ғуссага чидаса, бу Худонинг иноятидан далолат беради”(Ҳав. 14:22).
Шунингдек, Бутруснинг биринчи мактубида (3:17) ўқиймиз: “Агар Худонинг иродаси билан азоб чекишимиз лозим бўлса, ёмонлик қилиб азоб чекишдан кўра, яхшилик қилиб азоб чекиш афзалдир”. Кейинчалик, ўша мактубнинг ўзида (1 Бут.4:19), Бутрус бу мавзуга қуйидаги тарзда хулоса қилади: “Шундай қилиб, Худо иродасига кўра азоб чекаётганлар яхшилик қилишга бел боғласинлар ва Ўз сўзига содиқ бўлган Парвардигорга жонларини бағишласинлар”. Павлус ўзининг уч карралик ибодатида Худо уни қийнаётган «ниш» орқали азоб–уқубатлардан қутқаришини сўраб, бизга бу муносабатларнинг намунасини кўрсатди. Аммо, кейин бунга Худонинг иродаси бўлганлигини тушуниб, уни қутулиб бўлмайдиган синов деб қабул қилди (қ. 2–Кор. 12:7–10). Кўпгина масиҳийлар Худонинг иродаси бўйича ҳаракат қилаётганига ишончи комил бўлмаганлиги учун улар қайғуни мағлубият деб ўйлашади, шунинг учун уларнинг азоб чекиши Худо иродаси билан бўляптими ёки йўқми, буни аниқ билшимайди. Агар биз Инжилни Худонинг иродасини тушуниш мақсадида эмас, бошқа мақсадда ўргансак, бу масалада адашишимиз мумкин. Улуғ Худоимизнинг иродасига мос ҳолда шу нарсани ёдда тутишимиз керакки, “Худони севганларга, яъни Худо Ўз муроди бўйича даъват этганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади” (Рим. 8:28). Агарда биз онгли равишда Худо иродасига бўйсунсак, У Ўз раҳнамолиги билан бизни таъминлайди. Биз ўз иродамизнинг оддий ҳаракати билан ўз азобларимиз ва қайғуларимизни Унинг қўлига топширишмиз мумкин. Имонлилар шубҳалар билан азият чекмасликлари лозим. Барча ишларимиз Худога топширилиши даркор (қ. Ҳикматлар 16:3). Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.