3:12

Маслахат 40

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Яна эфирда маслахат эшттиришимиз. Албатта биз кимлардандир маслахат олишимиз, келажагимиз учун мухим. Келажкда шу кимдандир олган маслахатимиз асосида хаёт кечиришимиз хам хар биримиз учун мухим. Албатта агар шу маслахат биз учун фойдали бўлса ёки бошқачароқ айтадиган бўлсак тўғри маслахат бўлса. Келинг бугун хам хаётимизда тез тез учраб турадиган айрим нарсалар хақида сизларга маслахат берсак. Маслахатимизга аниқлик киритиш учун бир соволни кўндаланг қўяйлик.

Агар биз атрофимиздаги кишиларни севишимиз керак бўлса, айрим кишилардан узоқроқ бўлишимиз керакми? Келинг бугун сизлар билан шу мавзу бўйича гаплашайлик. Бу саволимизга бир гап билан жавоб бериш мумкин. Лекин бу жавоб кўпчилигимизни қониқтирмаслиги анниқ. Шунинг учун хам саволга атрофлича жавоб беришга харакат қиламиз. Албатта Яратувчимиз бизларни хар бир инсонга нисбатан мехрибон бўлишимизни ва хаммани севишимизни хохлайди. Лекин бу дегани биз хамма билан дўст ёки яқин бўлишимиз керак дегани эмас. Сабаби айрим инсонлар бизларга ёмон ўрнак бўлиши хам мумкин.

Шундай инсонлар билан кўплаб авқтимизни ўтқазадиган бўлсак тез орада биз хам шундай ишларни қилишимиз мумкин ва хаётимизда қандайдир муаммолар пайдо бўлиши хам анниқ. Агар биз ўзимизда бўлган яхши томонларимизни кимгадир ўрнак қилиб кўрсата олсак. Бу албатта кимнидир ўзгаришига сабаб бўлиши хам мумкин. Шунинг учун айрим кишилар учун уларни хаётлари, фикрлари ўзгариши учун бизлар хам харакат қилиб кўришимиз керак. Лекин шу ерда жуда хам эхтиёт бўлишингизни сизларга маслахат берган бўлар эдик. Айрим пайтларда сиз ўзингизни яхши томонларингизни ўнга ўргатаман деб, у кишининг ёмон томонларини ўзингизга олиб қолманг.

Агар унинг ёмон томонлари сизга таъсир қилаётганини сезсангиз у билан алоқани узганингиз маъқулроқдир деб ўйлаймиз. Албатта у киши сизни қандайдир жойларга таклиф қилиши мумкин. Ёки сизга нималарнидир таътиб кўришни айтиши мумкин. Шундай пайтларда сиз ўзингиздаги бўлган куч ва маслахатларинигиз орқали у кишига ёрдам беришингиз мумкин. Агар қандай йўл тутишни билмасангиз ўзингиздан катта кишилардан хам маслахат олишингиз мумкин. Чунки халқимизда бир ажойиб мақол бор. “ Қари билганини пари билмас”. Айрим пайтларда кўп кишилар бундай одамлардан узоқлашишни маслахат беришади. Агар сизга юрагингиз хам шундай деса яхшиси ундай инсонлардан узоқлашганингиз маъқул. Лекин иложи борича хамма инсонларга ёрдам беришга харакат қилишимиз керак. Ўйлаймизки бугунги маслахатларимиз орқали хар биримиз ўзимизга тегишли хулосани оламиз. Шунинг билан азизлар бугунги эшттиришимиз хам ўз нихоясига етди хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top