3:16

Азоб–уқубатлар борасида муқаддас китоб нима дейди 2 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Азоб–уқубат тўғрисидаги масиҳийлар орасида кенг тарқалган ёлғон тасаввурларни ўрганиб чиққан бўлсак, келинг энди, азоб–уқубат борасидаги Инжил қарашларини кўриб чиқайлик.

Худо иродаси бўйича азоб–уқубатлар аниқ мақсад ва мазмунга эгадир.

Биз Худо иродасига кўра азият чекканимизда, чеккан азоб–уқубатларимиз аниқ мақсад ва мазмунга эга бўлади. Тез–тез қайғуга тушувчилар буни тушуна олмайдилар ва ўшанда улар Худонинг мурод–мақсадини ҳақиқат деб, имон билан қабул қилишлари керак. Муқаддас Китобда Худо Ўз халқига азоб–уқубат ва қувғинга бардош беришга йўл қўйганлиги тўғрисида бир қанча сабаблар келтирилган:

Имонингизни синаш ва поклаш мақсадида (қ. Бут. 1:6–7; 5:10; Рим. 5:3–4).

Павлус билан бўлгандай манманликни йўқотиш учун (қ. 2–Кор. 12:7–10).

Ҳаётимизни муқаддасроқ қилиш учун (қ. Ибр. 12:3–10).

Биродарларга руҳий кучда мустаҳкамланиш учун ёрдам бериш (қ. Флп. 1:14).

Ҳозирда бизга номаълум бўлган мақсадларни бажо қилиш учун (1–Кор. 3:12).

Бизни бирдамликка чорлаш учун (қ. Юҳ. 17:23). Бундай бирдамлик катта руҳий куч беради (қ. Ҳав. 2:42–47). Баъзи мамлакатларда, мисол учун Эронда, таъқиб бошлангунча жамоат тарқоқлиги кузатилди. Қувғин вақтида масиҳийлар бирлашиши зарур эди, натижада улар имонда мустаҳкамланди, имонлилар сони эса ортди;

Руҳнинг катта ҳосилини келтириш учун (қ. Ҳав. 8:1–4).

Биз «ўзимиз хоҳламаган тарзда қилган ёмонликлар» учун азият чекишимизга тўғри келмайди. Биз юқорида келтириб ўтган мактубнинг кўпгина лавҳаларида Бутрус биз «ўзимиз хоҳламаган тарзда қилган ёмонликлар» учун азият чекишимизга тўғри келмаслигини айтган. Исо шуни таъкидлайдики, агарда биз ўз солиҳлигимиз ва Унинг номи учун азият чексак, марҳаматлимиз (қ. Мт. 5:10–11). Баъзан, руҳий ҳаётни назорат қилишга бўлган ҳукумат уринишларига қарши чиқиб, биз мавжуд қонунларни бузамиз. Бу вазиятларда, албатта, биз бу учун жавоб беришга мажбурмиз, чунки ҳокимият вакили “беҳудага қилич олиб юрмайди” (Рим. 13:4).

Бундан ташқари, биз ўзимизга ўзимиз азоб–уқубат келтирадиган вазиятлар ҳам бўлади. Бизни ўраб турган дунёда одамларга нисбатан ҳиссиз ёки уларнинг ҳаёти бизга барибир бўлмаслиги керак. Буларнинг бари имонлиларга ва жамоатга нисбатан ёв ва душманлик ҳиссини уйғотади.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top