2:53

Азоб–уқубатлар борасида муқаддас китоб нима дейди 3 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир.

Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Азоб–уқубат тўғрисидаги масиҳийлар орасида кенг тарқалган ёлғон тасаввурларни ўрганиб чиққан бўлсак, келинг энди, азоб–уқубат борасидаги Инжил қарашларини кўриб чиқайлик.

Ҳақиқат учун азият чекиш аслида марҳаматдир.

Бу марҳаматлаш ички тинчлик ва қувонч шаклини олиши мумкин. Айнан “Бахтиёрлик амрлари” деб аталувчи Исо таълимотидаги “марҳаматли” ёки “бахтли” сўзининг маъноси ётади (қ. Мт. 5:1–12). Бутрус бу ҳақда гапирган парчаларни ўтган дастурда эслаб ўтган эдик (қ. 1–Бут. 2:19–20; 3:14; 4:14).

Яна бир янги аҳд муаллифи ҳаворий Ёқуб босим, ёки қувғин аслида марҳаматнинг яширин шаклидир ва унга қувонч билан жавоб қилиш лозим.(қаранг. Ёқуб 1:2–3). Бу мисраларнинг бир замонавий ўхшашлиги қуйидаги тарзда жаранглайди: “Дўстлар, сизни ҳар тарафдан синов ва васваса ўраб олса, буни пок инъомдек қабул қилинг. Билингизки, босим остида сизнинг имонли ҳаётингиз ўзининг ҳақиқий юзини очади ва ҳақиқий мазмунини намоён қилади”.

Азоб–уқубат бизни самовий бахтга йўналтиради.

Азият ва қувғин юрагимизни бизга самода очилувчи бахтиёрлик учун онгимиз ва қалбимизни йўналтиради. Исо азият чекканларга самода мукофот ваъда қилган (қ. Мт. 5:12). Павлус «ҳозирги азоб–уқубатлар келажакдаги марҳамат билан таққослаб бўлмайди», — деб айтган (Рим. 8:17–18) ва Бутрус бу гапга қўшилган (қ. 1–Бут. 1:6–7; 4:13; 5:1–10). Бугунги кунда руҳий “қочоқлар” ҳолатида яшаётган имонлилар, умид билан абадий уйларини кутадилар.

Таъқиб қилинувчилар Исо азобини бўлиб оладилар.

Азоб–уқубат пайтларида имонлилар Исодан ўрнак олади (қ. 1–Бут. 2:21–25). Биз, шунингдек, бизники сингари башорат қилинган У чеккан азобларнинг иштирокчиларимиз (қ. Рим. 8:17; Флп. 3:10; 1–Бут. 4:13). Дунё Ундан юз ўгирганидек, биздан юз ўгирди. Уни ҳақоратлашди, У жисмоний оғриққа чидади ва жисмоний ўлимни бошидан ўтказди. Биз, Унинг издошлари зулматга чўккан дунёнинг яхши муносабатига умид боғлашимиз мумкинми?

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top