2:54

Тавба қилиш 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турибмиз. Кўп масиҳийлар гувоҳлик берадики, улар юқоридан туғилиши биланоқ, шу даврдан бошлаб бутун дунё улар учун бошқача бўлган.

Сиз ҳам Худонинг марҳаматларини атрофингизга қараганингизда, янгича қадрлашингиз мумкин. Сиз Унинг доимий мавжудлигини, табиат мўъжизаларидаги иштирокида ҳис этишингиз мумкин.

Худо сизга мусиқа ва санъат орқали гапириши мумкин. Сиз Унинг яқинлигини бошқа масиҳийлар билан самимий муносабатлар орқали сезишингиз мумкин. Сизнинг атрофингизни минглаб марҳаматлар Худонинг сахийлигидан сизга далолат беради.

Ибодатларнинг жавоблари орқали ҳам Худо сизга гапиради. Имон кўзи Худонинг табассумини кўради ва сизнинг руҳий эшитиш қобилиятингиз: «Менинг бўтам, Мен сени севаман», – деяётган Унинг овозини эшитиш мумкин.

Баъзида оиланинг катта болалари кичикларига: «Йўқ бундай қилма! Дадам буни ёқтирмайди!» Ёки: «Қара, дадам буни хоҳлаяпти», – дейишади. Худо шундай ўзининг болаларига Эгамдаги катта ака ва опалари орқали гапиради.

Биз тез-тез масиҳийлар билан мулоқотда бўлишимизни, улар орқали тасдиқланиб, тетикланишимизни ва ёрдам олишимизни У хоҳлайди. «Масиҳни ҳурматлаб, бир-бирингизга бўйсунинглар»деб ёзилган Эфесликларга мактубининг 5 боби 21 оятида.

Илоҳий Руҳ жамоатга кўп хилма-хил руҳий инъомлар беради. Улар орқали Худо бизга гапиради. У руҳий раҳбар, муаллимларга, инжил воизчиларига ва руҳий ёзувчиларга, Худо сўзини беради.

Ўзгаларга Ўзининг қутқариш режасини очиш учун, Худо ҳар бир масиҳийдан фойдаланишни истайди. Сиз учун жамоатдаги хизматларга имкони борича тез-тез қатнаб туриш жуда муҳимдир.

Ҳар гал, сиз жамоатда бўлганингизда, Худо сизга нима демоқчи бўлганига қулоқ солинг. Худо сизга руҳий қўшиқ сўзлари ёки жўр бўлиб қўшиқ айтиш орқали кўп гапиради.

Сизга Худо тез-тез баъзи қўшиқларнинг сўзларини, сиз уларга муҳтож бўлганингизда эслатишини билганингизда, сиз ҳайрон бўласиз Худо сизга Ўзининг Каломи, Муқаддас Китоб орқали гапиради. Сиздан Худо нимани кутаётганини билиш учун бу энг ишонарли йўлдир.

Шахсан сиз учун Худонинг иродасини руҳий раҳбарингиз ҳам доим билавермайди. Сизнинг ака ва опаларингиз ҳам, гоҳо, сизга нотўғри маслаҳат беришлари мумкин. Туш ва ҳатто очиқликлар ҳам доим Худодан бўлавермайди. Улар сизни нима ташвишга солаётгани ҳақидаги сизнинг ўйларингиздан келишлари мумкин. Сиз эса азиз биродар тўллиқ Худога қулоқ солишни ўрганинг. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top