3:19

Қувғинларга бўлган реакциялар 1 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Каломда бизнинг ҳаётимизда содир бўлаётган ҳодисаларга муносабатимиз ҳақида кўп айтилган. Бутрус биз синовларга, ғам–қайғуларга ва қувғинларга учраганимизда ҳайрон бўлмаслигимизни ўргатади:

Эй севганларим, сизларни синаш учун бошингизга келаётган оташли имтиҳонни ажиб воқеа деб, ҳайрон бўлманглар. Аксинча Масиҳнинг азобларига қанча шерик бўлаётган бўлсангиз, шунча хурсанд бўлинглар! Шунда У шон шараф ила осмондан тушиб зоҳир бўлгач, кўнглингиз яна қувончларга тўлади (1 Бут. 4:12–13)

Бу ерда Бутрус Янги Аҳдда бир неча бор учратишимиз мумкин бўлган қувғин ва азоблар ҳақидаги насиҳатни такрорлаяпти (қ. Юҳ. 15–16; 2 Тим. 3:12; 1 Юҳ. 3:13). Азоблар бизни ҳайрон қолдирмаслиги керак. Уларни Худонинг режаларини рўёбга чиқишига ҳеч қандай тўсиқ бўлолмаслигини билиб кутиш керак.

Қувғин пайтда хурсанд бўлиш йўли ҳақида Бутруснинг биринчи мактуби, Муқаддас Китобнинг энг қийин жойларидан ҳисобланади. Аммо у “бахтиёрлик амрлари” да (Мт. 5:11–12) кўрсатилгандек ва Ёқубнинг мактуби 1–бобида 2 дан 4 оятлардаги огоҳлантиришдек, Исонинг таълимотига тўлиқлигича тўғри келади. Асл нусхадаги феъл тузилиши жараёндаги ҳаракат маъносини англатади: хурсанд бўлинглар!

Агар, бу буйруқнинг кетидан келаётган Худонинг ваъдаларига эътибор берсак, уни тушуниш осонроқ бўлади. Римликлар мактубида (8:28) биз Худонинг энг ажойиб ваъдаларидан бирини топамиз. Муқаддас Китобнинг инглизча таржималарини биридаги изоҳида айтиладики, бунданда аниқроқ таржимада бу оят қуйидаги кўринишда бўлади: “Биз биламизки, Худо Уни севганлар билан бирга бўлади ва Худо ҳамма нарсани улар учун яхшиликка ишлатади”. Қандай ажойиб!

Биз мазохистлар эмасмиз, оғриқдан лаззат қилмаймиз. Аммо, биз Унинг азобларида иштирок эта олганимиздан хурсанд бўламиз ва Унинг қайтишида абадий У билан бирга бўламиз. Бутрус ўзининг Биринчи мактубида (4:14) азоблардаги яна бир хурсандчилик сабабини айтади, зеро Муқаддас Руҳ бизни оғриқдан ва қўрқувдан фориғ қилиб, бизни чақиради. Ҳудди шу Муқаддас Руҳ бизга ҳар қандай кузатишларда ҳам азобнинг кучини билишга ижозат беради. Айнан, У, имонлиларга махсус марҳамат беради. Шунинг учун хурсанд бўлинглар!

“Ёмонликка ёмонлик, ҳақоратга ҳақорат билан жавоб қайтарманглар. Аксинча, дуойи хайр қилинглар, чунки ўзларингиз ҳом хайр барака олиш учун даъват этилгансизлар. 1–Бут. 3:9”

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top