3:14

Қувғинларга бўлган реакциялар 3 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Азоблардан уялманглар.

Имонлилар ўз азоб–уқубатлари учун уялиш ҳиссини пайдо қилишига шайтонга йўл қўймаслиги керак. Қачонки азоб–уқубатлар шакли бошқа қолган имонлилардан ажралиш бўлса, шайтон руҳни синдиришга ва имонлилар юрагида шубҳа туғдиришга уринади.

Агар имонлилар Исо учун азоб чекиш мутлақ табиий нарса эканлигини ва бутун дунё масиҳийлари шу каби вазиятларга дуч келиши мумкинлигини тушунишса, улар кучли далдага эга бўлади. Бутрус дейди: “Лекин агар бирор киши Масиҳий бўлгани учун азоб чекса, уялмасин, аксинча бу ном билан Худони улуғласин” (1 Бут. 4:16).

Исо азоб–уқубатга қандай муносабат билдирган бўлса, сиз ҳам шундай муносабатда бўлинг. Агар биз Масиҳий бўлганимиз учун азоб чексак, биз азобларга Масиҳ қандай муносабатда бўлган бўлса, шундай муносабатда бўлишимиз даркор. Бизнинг азобларимиз агар биз қувғинга танавий муносабатда бўлсак, барбод бўлаётган дунёга гувоҳ сифатида мазмунини йўқотади. Масиҳ ёвузликка ёвузлик билан жавоб қилмади, У ҳақоратга ҳақорат ила жавоб бермади.

У таҳдидга жавобан таҳдид қилмади. У Унга ёвузлик қилганлардан ўч олмади. У Ўз ҳақоратловчиларини севди ва Ўзидан нафратланганлар учун ибодат қилди. Бизга бизни лаънатлаганларни дуо қилиш, нафратланганларни севиш ва қувғинга дучор қилганлар учун ибодат қилиш буюрилган (қ. Мт. 5:38–48).

Унутманг: масиҳийларни қувғин қилган ва уларни таъқиб қилган одамлар оқибатда масиҳийлар қувғинни қандай қабул қилганини кўриб, ўзлари ҳам масиҳий бўлиб қолган ҳоллар ҳам бўлган (1 Бут. 3:14–18).

Худога ишонинг!

Бутрус ўзининг биринчи мактубида (4:19), шогирдлар “ўз қалбларини Худога бағишламоғи” лозимлигини кўрсатади. Бу сўзлар билан у бизнинг содиқ Яратувчимиз мутлақо ишончли ва Унга фақатгина Исо бизнинг барча эҳтиёжларимизни қондиришга қодирлиги боис ишонишимиз мумкин. Агар биз қалбларимизда барчасини Худога топширишга аҳд қилган бўлсак, азобларни енгиб ўтиш анча енгил кечади. Агарда биз Унга қулоқ тутишда ва қурбонлик хизматида бўйсунсак, у ҳолда бизга У ҳаётимизда йўл қўйган синов ва азоблар борасида безовта бўлиш ва ташвиш чекиш ярамайди.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top