Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсизлар. Қачонлардир денгизнинг тубига тушиб, чўкиб кетган кемаларни, ёки хазиналарни қидирадиган ғаввослар ҳақида бирорта фильм кўрганмисиз? Океаннинг тубида, пастда кишини ўзига тортадиган дунё борлиги ажойиб, шундай эмасми? Шу билан бирга бу хавфли дунё. Сув остида, чуқур яшил дунёда ишлаш жуда оғир, у дунёдан кескин фарқ қиладиган, қуёш, ҳаво ва иссиқ ерда яшаймиз. Фақат бир нарса ғаввоснинг ҳаётини сақлайди ва ишини бажаришга имкон беради. Биласизларми бу нима? Ҳа, бу ҳаво, акваланг, яъни сув остида бемалол нафас олиб сузишга имкон берадиган аппарат, кислородга тўлдирилади ва узун шланг орқали сувнинг юзида сузиб юрган кеманинг палубасидан юборилади.
Тирик қолиши учун водолаз ҳаводан нафас олади. Агар бу ҳаво бўлмаса, у нафас ололмай океаннинг тубида ўлиб кетади. Биласизми, ғаввосга кисларод зарур бўлганидек, ибодат масиҳийлар учун ҳам худди шундай зарур? Биз баъзан шундай шароитда яшаймизки, тўғри бўлган нарсаларни бажариш ва Худони хурсанд қилиш ҳам қийин. Биз гуноҳли дунё билан ўраб олинганмиз, ва у бизнинг руҳимизни тезда “чўктира” олади. Мана шунинг учун биз Худога безмасдан ибодат қилишимиз ва Унга умид боғлашимиз жуда муҳим. Ибодат биз нафас оладиган бизнинг руҳий кислородимиз ҳисобланади.
Ўтган ҳафтада мен сизларни Худо билан ибодат қилиш имкониятига эга бўлиш қандай ажойиблиги ҳақида ўргатдим. Лекин, мен ибодат – бу баъзида музқаймоққа ўхшаб ўзимизга раво кўрадиган, қандайдир ёқимли нарса демоқчи эмасман. Лекин бу музқаймоқ ейиш билан ҳам солиштириб бўлмайдиган жуда муҳим иш – Худога маъқул ҳаёт кечиришдир. Агар ибодат қилмасангиз масиҳий сифатида руҳан ўсишингиз ва Худо учун яшашингиз имконсиз бўлиб қолади. Масиҳийлар ибодат бу Самовий Отамиз билан яқиндан сухбатлашишдир. Янги туғилган чақалоқ ўз отаонаси билан эндигина сухбатлашишни бошлайди. Бола ва ота-она орасида муносабатлар қанчалик чуқурлашиб борса, шунга кўра уларнинг сухбатлари ҳам чуқурлаша боради. Масиҳийнинг имонида ҳам шу рўй беради. Исо Масиҳни шахсий Нажоткорим деб қабул қилиш руҳий туғилиш хисобланади ва Муқаддас Руҳ ичимизда яшай бошлайди. Унинг бизларга ўргатадиганининг биринчи иши бу ибодатдир.
Бордию хазрати Исо Масиҳнинг ердаги хаётига назар ташлайдиган бўлсангиз, унда Унинг ибодатга нақадар мухтож бўлганини кўрасиз. Хазрати Исо, Ўзининг илоҳийлигига қарамасдан тинмай ибодат қилиб келгани, ибодатнинг нақадар муҳим эканини кўрсатади. Шундай экан, ибодат, хар бир имонли одам учун хаводек муҳим нарсадир. Ибодат қилишдан эринманг. Ахир, айнан ибодат бизнинг Отамиз билан қилинадиган мулоқотдир.
Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.