3:22

Каломни ўрганиш усуллари

MP3

Салом азизлар. Муқаддас Каломни ўрганиш учун бир қанча усуллар мавжуд. Муқаддас Каломни ўрганишга доир бир қанча қўлланмалар бор. Муқаддас Каломни яхши ўрганишнинг йўлларидан бири бу аниқ саволлар сўрашдир. Турли усуллар турли саволларни сўрашдир. Агар сиз бироз тўхтаб оддий саволлар сўрасангиз қўпроқ нарса ўрганасиз: Ким? Нима? Қачон? Қаерда? Нима учун? ва Қандай? Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Лекин мукаммал Қонунга, Худонинг эрк берувчи Қонунига яқиндан қараб, унга қатъий амал қилган киши, яъни унутувчан тингловчи эмас, балки ишни бажарувчи киши ўз йўлида бахтиёр бўлади.”(Ёқуб 2:25)

Худо Каломида яшашнинг яна бир йўли бу уни эслаш орқалидир. Сизнинг эслаш қобилиятингиз Худо томонидан берилган ҳадядир. Сиз менинг хотирам ёмондир дейишингиз мумкин, аммо ҳақиқат шуки, сизнинг ёдингизда миллионлаб ўйловлар, далиллар ва шакллар мавжуд. Сиз ўзингиз учун муҳим нарсаларни эслай оласиз. Агар Худонинг Каломи муҳим бўлса, сиз уни эслаш учун вақт топа оласиз. Муқаддас Калом оятларни ўрганишнинг бир қанча афзалликлари мавжуд. Бу сизнинг васвасага қарши туришингизга, доно қарорлар қилишингизга, стрессни камайтириш, ишончни орттириш, яхши маслаҳат бериш ва бошқалар билан имонингизни бўлишишингизга ёрдам беради.

Сизнинг хотирангиз худди мушакка ўхшайди. Сиз уни қанчалик ишлатсангиз, у шунчалик бақувват бўлиб боради ва Каломни ёд олиш осонлашиб бораверади. Сиз ушбу дастурда сизга таъсир қилган оятларни бирор қоғоз парчасига қайд қилиб ўзингиз билан бирга олиб юришингиз мумкин. Кейинчалик кун давомида уни баланд ўқиб чиқишингиз мумкин. Сиз Каломни ҳар қандай жойда ўрганишингиз мумкин: ишлаётганингизда, машқ қилаётганингизда, кутаётганингизда ёки ухлаётганингизда. Муқаддас Каломни ўрганишнинг уч йўли бор: булар такрорлаш, такрорлаш ва такрорлашдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Масиҳнинг каломи сизда чуқур ўрнашиб, яшнайверсин.” (Колосаликларга 3:16) Худо Каломида яшашнинг яна бир йўли бу уни мутолаа қилишдир, яъни Муқаддас Каломда ёзилганидек у ҳақида “фикр юритиб туришдир”.

Баъзилар учун “фикр юритиб туриш” ёки ибодат — бу бирор бир суратга диққатингизни қаратиб у ҳақда фикр юритиб туришни тушунишади. Бу каломий маънога қаршидир. “Фикр юритиб туриш” бу диққатингизни фикрлашга қаратишингиздир. Бу жиддий ғайратни талаб қилади. Сиз бирор бир оятни танлаб оласиз ва онгингизда шу оят ҳақида фикр юритасиз. Агар Худо Каломи ҳақида ўйлаб, ундаги Масиҳ намунасини жиддий фикрлаб турсак, биз “кўтарилиб бораётган шон-шуҳрат билан Масиҳга ўхшаб бораверамиз”. Агар сиз Муқаддас Каломда Худо ибодат ҳақида айтган парчаларини ўқиб чиқсангиз, У кун давомида буни бажарган кишиларга берган ваъдасидан ҳайратда қоласиз. Худо Довудни “Менинг кўнглимдаги киши” деб аташининг сабабларидан бири бу – Довуднинг ҳар куни Унинг Каломини мутолаа қилганидир. У шундай деган, “Қонунингни мен қанчалик севаман, Кун бўйи у фикр-хаёлимда менинг.”(Забур 118:97) Худонинг ҳақиқатлари ҳақида жиддий ўйлаш ибодатларга жавоб олиш ва муваффақиятли ҳаётнинг қалитидир.

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top