3:07

Агар биз Исо ўргатганидек, ибодат қилишни ўрганиб олсак

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодатга бағишланган дастурга хуш келибсиз. Агар биз Исо ўргатганидек, ибодат қилишни ўрганиб олсак, унда Исо яшаганидек, яшашни ўрганиб оламиз. Қачонки, биз Худо Шоҳлигини ҳамма нарсада изласак, биз тинмай ибодат қиламиз! Шунинг учун, Худонинг иродасини истакларингиздан юқори қўйиш керак ва ибодат учун кўпроқ вақт ажратиш лозим. Худо бизни ибодат қилаётган хонамизда ушлаб турмайди, лекин, У қанчалик узоқ вақт биз у ерда бўлишимизни кўради. Худо бизнинг ҳаётимизни ҳар дақиқасини, ҳар кунини Хўжайини бўлиш имконини излайди!

Ибодат, биз кимлигимизни тушунишдан бошланиши керак. Павлус Римликларга мактубнинг 12 бобида шундай деб айтади: «Ҳаддингиздан ошиб, ўзингизга бино қўйманглар». Бу яхши маслаҳат. Инсон айтади: «Мен – Худо», – деб, ўзини ҳамма нарсанинг подшоҳи қилади. У, ибодатга муҳтож эканлигини сезмайди. Аммо, агар биз Худога ишонсак, Уни севсак ва шунингдек, биз Худонинг фарзандлари эканимизни тушунсак, Унга илтижо қилаётганимизда бу нарсалар бизга ишонч беради. «Чунки сизлар яна қўрқувда яшаш учун қуллик руҳини олмадингизлар, балки ўғиллик Руҳини олдингизлар. Бу Руҳдан руҳланиб, биз Худони азиз Ота деб чақирамиз» (Римликларга 8:15).

Худованд фарзандлари бўлиш қандай ажойиб! Биродарларимиз ва опа-сингилларимиз билан катта оила бўлиб, ҳар хил ирқ, миллат ва халқларнинг имонлилари билан биргаликда, қўшилиб юриб бориш, қандай ажойиб! Бизнинг Отамиз, бизни севиши ва ҳамма бизнинг эҳтиёжларимизга жавоб қилишини билиш, қандай ажойиб!

Ибодатда биз жасурлик билан Отага яқинлашишимиз мумкин. Албатта биз камтарлик ва мўминлик билан келишимиз керак. Лекин, қўрқишнинг ҳожати йўқ. Бизнинг Отамиз, бизни севишини биламиз-ку!

Бизнинг Осмондаги Отамиз! Бу сўзлар нима ҳақида гапиради? Худо инсонни яратди. Биз оламни яратишда Худованд режаси ҳақида ўйлаганимизда, дарҳол илиқ меҳрибон туйғуларга тўламиз.

Худо муҳаббат Худосидир. Муҳаббат танҳо қолиши мумкин эмас. У баҳам кўришиши керак ёки у ҳақиқий муҳаббат бўла олмайди. Ва бу нима учун Худо инсонни Ўзининг суратига монанд яратгани ҳақида гапиради. Худо боғ яратиб, унга инсонни жойлаштирди. Ҳар оқшом инсон юриб Худо билан гаплашган. Бу ажойиб бўлган. Худо Ўзининг муҳаббатини инсон билан баҳам кўришни хоҳлайди. Аммо У, истайдики, инсон Уни ихтиёрий севсин ва шунинг учун У инсонга танлов ҳуқуқини берган. Биз буни «ихтиёрий равишда» деймиз.

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top