3:18

«Мен Худони билолмайман», – дейди инсон

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодатга бағишланган дастурга хуш келибсиз. Айрим одамлар қийинчиликларга эга, чунки улар Худони кўра олмайдилар. Улар У яратганни кўрадилар ва нима яратилиш учун сабаб бўлса, ўшанга ишонадилар. Лекин, улар шубҳаланишади ва айтишадики: «Бизнинг ишончимиз комил эмас. Худо бор бўлиши мумкин ва бўлмаслиги ҳам мумкин». Бундай кишиларни биз агностиклар деймиз, чунки улар, ҳатто, Худонинг борлигига ишонишса ҳам, Уни била олмайдилар. «Агар сизни кимдир эшитишига қатъий ишончингиз бўлмаса, нима учун ибодат қилиш керак?», – дейишади улар.

Жуда кўп одамлар Худо мавжудлигини англайди, аммо Унга итоат қилишни хоҳламайди. Бундай одамларни Биз ахлоқсиз одамлар деймиз, чунки улар, ўзлари билганларини қабул қилишни хоҳламайдилар. Ахлоқсиз одамлар ибодат қилмайди, улар ўшандан бери «… оламга нур келган бўлса ҳам, одамлар нурдан кўра зулматни аъло кўрдилар; чунки уларнинг қилмишлари ёмонлик эди» (Юҳанно 3:19).

Аммо, шундай кун келадики, ахлоқсиз одамлар ибодат қилади. Улар тошларга ибодат қиладики, устиларига ёғилиб уларни «Тахтда Ўтирганнинг юзидан ва Қўзининг қаҳридан» беркитсин деб. Бу ғазаб ва ҳукм куни бўлади.

Кўп одамлар, Худо ва табиат бир эканлигига ишонишади. Улар Яратувчи – Худога, Ўзининг ижодидан алоҳида мавжуд бўлганга, ишонишмайдилар. Бундай одамлар айтади: «… дарахтлар – бу Худо; қушчалар – бу Худо; инсон – Худо». Биз бундай одамларни пантеистлар деймиз. Ҳамма яхши нарсалар – бу Худо, дейишади улар. Улар қанчалик хато қилишади! Улар учун табиат – Худо. Улар учун Худо – шахсиятсиз. Пантеистлар Худоси – шахсиятсиз. Сиз унга ибодат қилолмайсиз, чунки у эшитмайди. У Сизга жавоб беролмайди, чунки унинг овози йўқ. У Сизни кўра олмайди, чунки унинг кўзи йўқ. У Сизни сева олмайди, чунки унинг юраги йўқ! Бу қандай Худо? Сиз кўрасиз ва айтасизки, Худо – бу севги, бошқа сафар бемалол, айтасизки, муҳаббат – бу Худо деб. Шунингдек, бир марта Сиз айтасизки, Худо – бу Унинг ижоди, бошқа сафар бемалол, айтасизки, ижод – бу Худо!

Афсус, шундай одамлар борки, ҳар қайси шахс қандай хоҳласа, шундай ишончга ҳуқуқли, дейиши мумкин; ва шахсий ғоя, бошқалар учун баркамоллик тимсоли билан баробар, дейишади. Биз бундай одамларни худбин дейишимизга рухсат этинг, чунки улар ўзларида Худони кўришади. Улар яна, кимдир уларга нима қилиш кераклигини айтишини яхши кўрмайдилар. Эгоистларга одатдан ташқари хулқ «бошқаларга ўхшаб қилмайман», – хосдир. Улар учун нимаики яхши бўлса, ўшани яхши деб, ҳисоблашади. Улар ибодат қилмайдилар. Нима учун? Улар кимнингдир нуфузини, ўзларининг хусусий фикрлари – нима эзгулик ва нима ёвузликдан юқори деб, қабул этишни хоҳламайдилар.

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top