3:30

Фақат Худо фарзандлари Худога сажда қилишлари мумин

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодатга бағишланган дастурга хуш келибсиз. Худо ибтидода хоҳлаганини, У бугун ҳам хоҳлайди. У инсон билан Ўзининг муҳаббатини баҳам кўришни истайди. У инсон билан ўзаро яхши муносабатларнинг тарафдоридир. Бу ўша саждани шундай муҳим қиладиганидир. Худо фарзандлари Унга сажда қилиб, Уни севишларини хоҳлайди. Фақат Худо фарзандлари Худога сажда қилишлари мумин. Фақат Унга ишонганлар эътиқод ибодати билан ибодат қилишлари мумкин. Бу ибодат рўйи-рост гуноҳни айтиш ва тавба қилишдан, ишонч ва бизнинг Отамизга – Худога саждадан бошланади!

«Охир замон» келганида Худонинг фарзандлари бўлган ҳамма имонлилар самога олинади. Ва ўшанда, баралла овоз билан ҳайқирилади: «Мана, Худонинг макони инсонлар аро! Худонинг Ўзи одамлар ичра яшар. Улар Худонинг халқи бўлгай, Худонинг Ўзи улар ичра маскан қилгай» (Ваҳий 21:3). Бу азалий Худонинг режасидир. Бу режа ишонганлар учун аллақачон бошланган. Уни имон билан чақирган ҳар бир инсон Худо билан ўзаро муносабатларини ҳозироқ тиклаши мумкин. Улар ибодатда ва саждада У билан гаплашиши мумкин. Улар ҳақиқий Худонинг муҳаббатини бу заминда баҳам кўришлари мумкин. Қачон самода бўлишларини кутишга ҳожат йўқ!

Худонинг муҳаббати ажойиб, у ҳеч қачон сўнмайди. Биз ҳали гуноҳкор бўлганимизда У бизни севди, лекин биз Уни севмасак, У биз билан ўзаро муносабатда бўлиши мумкин эмас. Агар биз Исо Худонинг Ўғлилигига, У биз учун ўлган ва қайта тирилганлигига ишонсак, унда биз ўша заҳотиёқ Худо муҳаббатидан баҳраманд бўламиз. Биз Унга сажда ва ибодат қилишимиз мумкин. Имон бизни Худонинг фарзандлари бўлишимиз учун имкон яратади. Биз Унга қанчалик кўп ишонсак, орамиздаги муҳаббат шунчалик мустаҳкамланади.

Шубҳасиз, агар биз Худодан воз кечсак, биз У билан ўзаро муносабатларни бузамиз. Муҳаббат ўз хоҳиши билан берилиши керак. Худо Ўзининг муҳаббатини бизга ихтиёрий равишда топширган, агар биз Унга ишонмай қолсак, бизнинг Унга муҳаббатимиз йўқолади. Худо билан ўзаро муносабатлар йўқолади.

Биз имон билан қутқариламиз ва бизлар имонни сақлаб қоламиз. Агар, биз ўзимизнинг имонимизни сақласак, биз ўзимизнинг нажотимизни сақлаймиз. Агар биз ўзимизнинг имонимизни қолдирсак, унда бизнинг Худо билан ўзаро муносабатларимизнинг асоси йўқолади. Қачонки биз имонимизни йўқотсак, бизнинг Худога муҳаббатимиз ҳам йўқолади ва яна имонсиз, гуноҳкор бўлиб қоламиз.

Биз ибодат орқали қутқарилиш учун Худога илтижо қиламиз. Ибодат орқали Худо билан бизнинг орамиздаги муҳаббат яна тикланади ва яна ибодат орқали биз Худо билан ўзимизнинг ўзаро муносабатларимизни сақлаб қоламиз. Муҳаббат икки томонлама – ўзаро бўлишиш керак, ва қачон у тўхтаса, бизнинг Худо билан муносабатларимиз барбод бўлади. Аммо ибодат ва сажда орқали бизнинг имонимиз ва муҳаббатимиз мустаҳкам бўлади. Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top