3:24

У Худога бизнинг эҳтиёжларимиз ҳақида гапиради

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Бу заминда Худонинг фарзандлари нима қилишади? Нима учун Худо уларни ҳимоя этади? Бунга кўп сабаблар мавжуд. Оила ҳали тўлган эмас, кимдир ҳалок бўлишини Худо хоҳламайди. Худо ҳар кимса Унинг оиласининг аъзоси бўлишини хоҳлайди! Аммо кимки Исо улар учун қилганини эшитган бўлса, фақат ўшалар ишониши мумкин. Шунинг учун Худо Ўзининг фарзандларига вазифа берган. У уларга, бутун олам бўйлаб юриб, Исо ҳақида хушхабарни ёйишни айтган. Қандай иш-а! Қандай мажбурият-а!

Лекин биз бу топшириқни бажаришда танҳо эмасмиз. Исо Худонинг ўнг томонида ўтириб, биз учун ибодат қилади. Қачон биз хато қилсак, У бизнинг фарёдимизни эшитади ва бизга ёрдам беради. У Худога бизнинг эҳтиёжларимиз ҳақида гапиради. У биз учун ўтинади!

Муқаддас Руҳ бизнинг ким эканлигимизни англашга ёрдам беради. У бизга хизматни очади, ва қувонч беради, чунки биз Худонинг фарзандларимиз. Буни фаҳмлаш, Худо биздан сўраганини қилишимиз мумкинлигига, биздаги ишончни мустаҳкамлайди. Қўрқувсиз биз Унга илтижо қиламиз: «Ота! Менинг Отам!»

Муқаддас Руҳ қачонки биз қандай ибодат қилишни билмасак, биз учун ибодат қилади. Қачон Худонинг режаси бизга тушунарли бўлмаса ва Унинг иродаси бизга ноаниқ туюлса, Муқаддас Руҳ биз учун таъбирлаб бўлмайдиган нолалар билан ибодат қилади. Мана У қандай Ёрдамчи!

Биз инсонларнинг қутқарилиши учун ибодат қиламиз. Муқаддас Руҳ кўпинча биз орқали, биз учун нотаниш тилда ибодат қилиб, бизнинг юкимизни кўтариб, ибодатда бизга ёрдам қилади. Муқаддас Руҳ билимда ва номаълум тилларда бизни қувватлантиришни, бизга дунёга чиқишда, шаҳодат беришда ва Масиҳ учун одамларни орттиришда, руҳий куч беришни хоҳлайди. Руҳ бизга ибодатда ёрдам қилади. Руҳ бизга саждада ёрдам қилади. Қандай мақсад учун? Бизни бу заминдаги меҳнатимизни бажо келтиришда ёрдам қилиш учун!

Худога сажда

Ибодат ўзи нима? Бу – бизнинг Худо билан мулоқотимиз, баъзан суҳбат, баъзида сукунат. Биз бу ҳақида эслатганимиз туфайли, айтиш керакки, ибодат саждадан фарқ қилади. Ибодат кўпроқ одамларнинг эҳтиёжлари билан боғлиқ, сажда бўлса, кўпроқ Худони улуғлаш билан боғлиқ деб айтишимиз мумкин.

Бундай сўзлар ибодатни вазифасини баён этади: “тавба қилиш, сўраш, излаш, тақиллатиш, талаб этиш, ишониш, раҳмат айтиш, ўтиниш”. Шуларга ўхшаш сўзлар, Худога саждани қуйидаги сўзлар тасвирлайди: “улуғлаш, шукрона айтиш, мулоҳаза юритиш, ўрганиш, эъзозлаш, мақташ, қувониш”. Бу сўзлар Худонинг фарзандларининг ибодатида ва саждасида ифодаланади. Худо оиласининг аъзолари сифатида, биз ибодатга ва саждага Илоҳий Каломни ўқишни қўшиб, Худо билан бирлашамиз. Ибодат қилишни одат қилинг.

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top