3:15

Коринфдан ташқари, бошқа шахар жамаотлари мисоли

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Бошқа шаҳарлардаги жамоатлар қуддус имонлилари фойдасига бир неча марта моддий ёрдам жўнатишди. Бу далил бу жамоатга тааллуқли бўлган, лекин бир-бирини кўрмаган одамларнинг яқин муносабатини исботи бўлиб ҳисобланади.

Юҳанно ҳаворийлар бундай ўзаро муносабатлар ва сафар қилувчи имонлилар қўллаб–қувватлаши эвазига қурилган асос сифатида бошқа масиҳийларга ўзаро севги ҳақида ёзган (қ. 3 Юҳ.1–8).

Охири, сажда қилиш орқали Худо шарафи, муқаддаслиги ва лойиқлиги тан олинади ва қабул қилинади. Янги Аҳд муаллифлари ҳамма сажда қила олади деб ҳисоблаган кўринади. Улар бизга дастлабки масиҳийлар қандай сажда қилганлари ҳақида бир қанча намуналар келтиришди. Шу нарса равшанки, Қутлуғ кечада қатнашиш сажда қилишнинг энг ажойиб ифодаси бўлди. Улар Исони ва Унинг гуноҳларимиз учун қурбонлигини ибодат ила эслаб Худога сажда қилишди.

Қуддус жамоати Қутлуғ кечани биргаликда ўтказиш учун ниҳоятда катталик қиларди, шу туфайли имонлилар уйда сажда қилишарди (қ. Ҳав. 2:41–47). Шунга қарамай, Троададаги имонлилар ҳафтанинг биринчи куни “нон ушатиш” учун хоначага тўплана оларди (қ. Ҳав. 20:6–9). Коринфдаги жамоат, ўзининг катта ҳажмига қарамасдан, Қутлуғ кечада бирга қатнашиш мақсадида йиғиларди. Айнан уларнинг бу сирни суистеъмол қилиши Павлусни уларга биринчи Коринфликларга 11:17–30 мактубда топиш мумкин бўлган асосий қонуниятларни тушунтиришга мажбур қилди.

Битикда шунингдек, сажда қилишнинг бошқа намуналари ҳам келтирилган, мисол учун, Бутрус ибодати ва Павлус ҳамда Силанинг қамоқда бўлиши (қ. Ҳав.16:23–25). Дастлабки жамоатда шундай ҳисоблаш мумкинки, сажда қилиш Эски Аҳдда Мусо ва Довудда қандай бўлган бўлса, ўшандай тез бўлиб турадиган ва ўз–ўзидан юз берадиган эди. У ҳурматлашнинг ва улуғлашнинг самимий ифодаси эди. Сажда қилишга на вақт ва жой маслаласида, на шакл масаласида қатъий талаблар талаб этилмасди. Дастлабки жамоатда сажда қилиш вазиятга мутлақо эътиборсиз ҳолда Худода қувонган миннатдор юрак кўриниши эди. Ҳеч ким бу хилдаги сажда қилишни тўхата ёки бас қила олмайди. Душманлик муҳитида масиҳийлар на бинога, на маълум вақтга, на олдиндан ишланган дастурга боғланмаган ҳолда шундайин оддий тарзда сажда қила олади.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top