3:17

Масиҳ танасида бирдам бўлиш 1 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Агарда, эътирозкор ва ҳукумат билан келишилган ҳолда яшаётган жамоатга қатновчилар устидан мунтазам назорат ўрнатилса, унда ҳуфёна жамоатнинг оддий имонлилари атрофдагиларга гувоҳлик қилишда катта эркинликка эга бўлади. Бундай эҳтиёткор гувоҳлик натижасида кўпинча янги уй гуруҳлари ташкил бўлади. Шуни доимо эсда тутиш керакки, ҳукуматнинг жамоатни қисишга бўлган ҳаракатларига жавобан, жамоат жавобининг барча уч варианти имоннинг ҳақиқий ифодаси бўлиши мумкин. Ҳеч қандай ҳолатда бир гуруҳни бошқасидан ўз эътиқодини бошқача йўл билан ифода қилгани учун ажратиш ярамайди.

Баъзан Худо, имонлиларни ўзини тутиш йўналишини ўзгаришга олиб келади. Эътирозкор жамоат шундай кучли таъқибга дучор бўлиши мумкинки, унда, оддий имонлилар ҳуфёна жамоатга ўтишига мажбур бўлиб қолишади. Ҳуфёна жамоат ҳукумат тарафидан очилиши мумкин ва эътирозкор жамоат бўлиши мумкин. Ҳукумат билан бирга иш олиб борувчи баъзи жамоатлар, ўз навбатида аъзоларидан уй жамоатлари ва ячейкали жамоатлар ташкил қилади. Масиҳийликка душманлик кўзи билан қарайдиган ҳукуматга эга мамлакатларда, бизга номаълум бўлган эътиқод ифодасининг бошқа шакллари бўлиши ҳам мумкин. Муқаддас Руҳ фаолиятини чеклаб бўлмайди. У бизни ва имонлилар гуруҳимизни у ёки бу шаклга ёки мамлакат ҳукумати билан ўзаро ишлаш шаклининг бизга маълум бўлган комбинациясига олиб келиши мумкин.

Агарда биз, Муқаддас Руҳ баъзи бирларни ҳукмрон тартиб билан ҳамкорликда иш юритишга, бошқаларни эътирозини ифодалашга ундаса, учинчиларини эса ҳуфёна жамоат тузишга олиб келишини тушунсак, барча масиҳийларни севиш ва ҳурмат қилиш анча осон бўлади. Афсуски, жуда кўп ҳолларда бир масиҳий гуруҳнинг бошқасига ҳужуми, қатьий тартибнинг масиҳийликка қарши муваффақият ила қўллаган ажойиб тарғибот материалига айланади. Биз доимо, Юҳанно Хушхабарида келтирилган (17:20–21), Исо Ўз Отасига юрагидан қилган ибодатини ёдда сақлашимиз лозим:

Мен фақат улар учунгина сўрамайман, балки уларнинг гапи бўйича Менга имон келтирадиганлар учун ҳам сўрайман. Ҳаммлари бир бўлишсин. Эй Ота, Сен менда ва Мен Сенда ҳозир бўлганимизга ўхшаб улар ҳам Бизда ҳозир бўлиб, бир бўлишсин. Шу тариқа дунё Мени Сен юборганингга инонсин.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top