3:31

Масиҳий ойила қандай ойила?

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Нозик танаси бўлган бир кекса киши, ўғли, келини ва тўрт ёшли неварасининг уйларига кўчиб ўтди. Қариянинг қўллари қалтирар, кўриш қобилияти сусайганди, оёғи қулоқ солмасди. Хонтахта атрофига бутун оила тўпланишарди. Лекин овқатни зўрға кўрган ҳолда, титраган қўл билан еиш қарияга қийин эди. Қўлларининг титрашидан қошиқдаги овқат полга тушар, у пиёлани қўлига олганда эса, сут дастурхонга тўкиларди. Бу аҳвол ўғил ва келинни ғашини келтира бошлади. “Отамизни нимадир қилиш керак”, –деди ўғил. “Менинг тўкилган сут, шовқинли ковшаниш ва полдаги овқат жонимга тегди”, –унга хотини қўшилди.

Ёшлар кекса учун бурчакдан кичик столча қўйдилар. У ерда бобо ёлғиз ўтирган бир пайтда, бошқалар катта стол атрофида бир-бири билан суҳбатлашиб, роҳатланиб ўтиришарди. Чол бир қанча идишни синдиргани учун, энди унга ёғоч идишда овқат бера бошлашди. Баъзан оила аъзолари бобога назар ташлар ва чол кўзларида ёш турганини кўришарди. Барибир, бобо санчқини тушириб юбоганда ёки овқатни тўкса, уларда фақат насиҳат сўзлари топиларди. Тўрт ёшли гўдак бўлган воқеаларни жимгина кузатарди. Кунлардан бир кун, кечки овқатдан олдин дадаси ўғли полда ёғоч тахтачалар билан ўйнаб ўтирганини кўрди. У ўғлидан мулойимлик билан сўради: “Ўғлим, нима қиляпсан?” Шунда, ўғил ҳам мулойимлик билан жавоб берди: “ёғоч идишларни, мен катта бўлганимда сиз ва онам ундан ейишингиз учун қиляпман”. Бола жилмайганча яна ишида давом этди. Бу сўзлар ота–онани момақалдироқдай ҳайрон қилди ва улар нима дейишини билмай қолганди.

Кейин уларнинг кўзидан ёш оқа бошлади. Улар бир оғиз сўз ҳам демади, лекин энди улар нима қилишни билишарди. Ўша куни кечки пайт, ўғил отасини оҳиста қўлтиқлаб хонтахта атрофига ўтирғизди. Қолган умри давомида қария ўз оиласи билан бир хонтахтада овқатланди. Лекин, нимагадир на ўғил, на унинг хотини қариянинг қўлидан санчқи тушиб кетса, сут тўкилиб дастурхонни ифлос қилса жаҳллари чиқмасди. Болалар ҳайратланарли даражада сезгирдирлар. Уларнинг кўзлари ҳамма нарсани кўради, қулоқлари барчасини эшитади, онглари ташқи дунёдан олган барча ахборотни қайта ишлайди.

Агарда улар уйимизда бахтли ва эзгу муҳитни қандай чидам билан яратмоқчи бўлганимизни кўрса, оиласига худди шундай муносабатни бутун ҳаёти давомида кўрсатади. Оқил ота–оналар ҳар куни боласининг келажагини белгиловчи кичик ғиштчаларни ўз фарзанди ҳаётининг асосига қўяётганини тушунадилар. Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top