3:26

Тахт бўш бўлмайди

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Шайтон имонлиларнинг юракларидан қувилган. Бу тахт бўшми? Кимдир имонлиларни бошқарадими? Бу жойда катта сабоқ бор! Тахт бўш бўлмайди. Ёки Худо тахтда ўтиради ёки сохта даҳо уни забт этади. Қачонки бир бошқарувчи қулатилса, унинг жойини бошқаси эгаллайди. Тахт бўш қолмаслиги ҳақиқатдир. Одатда кимдир унда ўтиради.

Айрим одамлар уларни ҳеч ким бошқармайди деб ишонишади. Бундай одамлар уларнинг ўзлари ўз ҳаётининг хўжайинлари ва ҳали ҳеч ким, ҳеч қачон уларни бошқармаган деб айтишади. Улар қанчалик хато қилишади-я! Улар қанчалик ўзларини ўзлари алдашади-я! «Билмайсизларми? Сиз ўзларингизни итоаткор қул қилиб кимнинг измига топширсангизлар, у кишининг қули бўласизлар. Сиз ё ўлимга олиб борувчи гуноҳга, ёки солиҳликка олиб борувчи итоаткорликка қул бўласизлар» (Римликларга 6:16).

Биз қуллармиз ва биз хўжайинга итоат қиламиз. Мабодо сиз гуноҳсиз яшаётганингизни пеш қиларсиз? Балким сиз ўз юрагингизнинг истагига итоат қилмаслигингизни айтарсиз? Ёки сизнинг эҳтиросларингиз, сизни назорат қилмаслигини пеш қиларсиз? Агар нарсалар сизни назорат қилса ёки сизнинг ҳаётингизда ҳукмрон бўлса, демак сиз озодлигингиз ҳақида гапира олмайсиз. Сиз ўзингизга ўзингиз хўжайин бўлолмайсиз. Сиз подшога эгасиз! Сиз уни шайтон демаслигингиз мумкин. Сиз: «Бу – мен» деб ўзингизни оқлашингиз мумкин, лекин билингки, шайтон ўша «мен»дир. Шайтон сизнинг «мен»ингиз орқали, сизни бошқармоқда!

Матто баён этган Хушхабарнинг 6:9-да: «Сенинг муқаддас исминг улуғлансин», – деб айтилган. Нима учун: «Худо улуғлансин», – деб айтилмаган? Инсоннинг исми унинг ўзидан кўра аҳамиятлироқми? Қандай қилиб исм муҳимроқ бўлади?

Қачон инсон қандайдир ҳужжатга ўз номининг рўпарасига имзо қўйса, бу унинг ҳужжатда ёзилгани билан розилиги ҳақида далолат беради. Лекин у қашшоқ одам бўлсаю, кўп пул тўлашга рози бўлса, у ўзининг исмини нотўғри ишлатмоқда деб биз айтамиз. Агар сиз бирон нимани бажаролмасангиз ёки қила олмасангиз, бу ўз исмингизни обрўсини тўкишдир.

Аммо ўйлаб кўринг, Худо номининг аҳамияти қандай! Коинот Худоси, Билимдон Худо, Ҳар ерда ҳозир Худо, У мислсиз бойликларга эга ва ҳеч нимага муҳтож эмас. Сиз қатъий ишонч ҳосил этишингиз мумкин, агар Худо қаергадир Ўзининг исмини ёзса, У айтганини қилишга қодирдир ва У буни қилади.

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top