3:49

Шайтон ишлатадиган ёлғон

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. 1998 йил ёзда Хитойнинг марказий қисмида уй жамоатларнинг етакчилари конференция ўтказишди. Улар ўн миллиондан ортиқроқ кичик гуруҳлар вакиллари бўлиб иш масалаларини муҳокама қилиш учун йиғилган эдилар. Улар учта энг муҳим масалаларни ва уларни ҳал қилиш йўлини ишлаб чиқишди.

Биринчи ўринда туҳмат масаласи турарди. Барча етакчилар биринма кетин, бир қарашда сезилмайдиган, уларнинг хизматларига иснод келтираётган гуноҳ ҳақида ҳикоя қилардилар. Хенандан келган бир уй гуруҳ етакчиси қуйидагиларни сўзлаб берди: “Мен бир туманга бизнинг ишчиларимизга Инжилни ўрганиш сабоқларини бериш учун борганимда, мен учрашув ўтказишим керак бўлган уйга киритмаганлари мени ҳайрон қолдирди. Ёпиқ эшик орқали нималар рўй бергани ҳақида сўраганимда, менга кетишимни тавсия қилишди. Қиш пайти эди, мен совуқдан ўлиб қолишдан қўрқиб, шаҳар чеккасида олов ёқиб исинмоқчи бўлдим. Мени шундай совуқ тунда қувган биродарларимни нима мажбур қилганини билмасдан ҳеч нарсага тушунмас эдим, чунки улар менга ҳеч қандай тушунча беришмадилар ҳам. Аммо бир биродаримиз менга раҳми келиб ўзининг уйига яширин ҳолда олиб борди. Аста-секинлик билан мен ундан бор ҳақиқатни билиб олдим.

Шу туман жамоатларига ноаниқ шахсдан хат келган экан ва ушбу хатда мени “ўта кетган хотинбоз” деб қоралашибди. Мен қанчалик ялиниб, менга хатни кўрсатишга ёки мени эшитишларини сўрасам ҳам улар менга ишонмадилар ва қулоқ солмадилар. Кейинчалик бошқа туманда ўша хатни аҳлоқий бузуқлиги учун маъмурий жазо берган бир биродаримиз менга қасд қилиб ёзганини билиб олдим.

Мен унинг олдига бордим ва у тавба қилди. У бошқа хатни ёзди, бироқ биринчи хати имзосиз бўлгани учун унга ишонмадилар. Биз ўша туманга биргаликда боришга қарор қилдик, аммо бизни эшитишни ҳам хоҳламадилар. Жамоат гувоҳлиги барбод бўлди. Ҳар гал мен бирор жойга борганимда доимо ўша нохуш воқеани эслайман ва шайтон ғалабасини нишонлайди. Бир куни мен ўша тавба қилган биродарни шаҳар четига олиб бориб, бир жўжани тозалашни буюрдим. У жўжанинг патини юлган сари биз юришни тўхтатмадик ва шамол юлинган патларни далага учириб кетарди. Ниҳоят, у ўз ишини тугатиб, сўради: “Энди нима қилай?” Мен унга: “Ана шу патларни қайтадан йиғиб олда жойига қўй, жўжа биринчи ҳолатига келиб, патлари бўлсин”–дедим. У жавоб берди: “Бироқ, бунинг иложи йўқ”. Мен: “Ҳа, сен ҳақсан. Сенинг сўзларинг қанчалик менга зарар келтирганидек, бу ҳам шунчалик иложсиз нарсадир”.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top