3:26

Бизнинг душманимиз ким?

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Шайтон ёки иблис, Худо ва Унинг жамоатини душманидир. “Шайтон” сўзи яҳудий ва грек тилларида “рақиб” сўзини англатади, яъни бизга қаршилик кўрсатиб, Худовандга қарши турган душман.

Ўзининг Худога ўхшаш бўлиш хоҳиши билан у ёлғиз Худога тегишли бўлган ўринни эгаллашга уринди. Шайтоннинг найрангларидан бири, ўзининг ҳақиқатдан ҳам борлигини йўққа чиқаришдан иборатдир.

Льюис, ўзини “Ғаламиснинг хатлари” деган асарида бу ҳақда жуда ёрқин тасвирлаган. Агар биз шайтонни қандайдир ёмон таъсир кўрсатувчи, инсон табиатининг хусусияти сифатида ёки бу дунёда ёвузлик борлигини тушунтириш учун ҳаракат қилган қадимгиларнинг ўйлаб чиқарган фикрлари, деб ўйласак у жуда хурсанд бўларди.

Бошқача қараганда, шайтон бировларни алдай олди, улар унинг Худо билан тенглигига ва У билан тенглашишига ишондилар. Аммо, у Худо билан тенглашолмайди, чунки унинг ўзини Худовандимиз яратган. Шайтонни бош фаришта Микоилнинг антиподи сифатида бузуқ фаришта деб қабул қилсак бўлади. У бир пайтнинг ўзида ҳамма жойда бўла олмайди, унинг ҳукмронлиги ва кучи анчагина чегараланган. Шу билан биргаликда, биз бирорта кимсани, ҳокимиятни ёки динни ўзимизга “душман” деб қабул қилмаслигимиз керак. Биз имони йўқ ёвуз ва ғараз ниятли одамлардан ҳимояланиш учун ибодат қилишимиз керак (қ. 2–Сал.3:2) ва улар душман эмаслигини доимо эсда тутишимиз лозим. Улар фақатгина шайтоннинг, ғайритабиий душманнинг гаровидадир. Биз “инсон қўйган нарсалардан” юқори турган кучлар, Худо ва Унинг Ўзини жамоати орқали дунё учун бажараётган режалари билан кураш олиб бораётганини тушунишимиз керак (қ. Эф. 6:12). Инжилда бизнинг душманимиз шайтон ҳақида кўп айтилади.

Эски Аҳддаги еттита Китоб ва Янги Аҳд муаллифлари томонидан у ҳақда эслатмалар берилган. Янги Аҳддаги йигирма тўққизта шайтон ҳақида эслатмаларда, Исонинг Ўзи у ҳақда йигирма беш марта айтиб ўтган. Инжилда “биринчи бўлиб иблис гуноҳ қилган” (1 Юҳ. 3:8) дейилганидек, биз ана шу душман ҳақида Инжил нима деганини аниқ билишимиз керак. Павлус, шайтон бизга зарар келтирадиган вазиятни келиб чиқишига йўл қўймаслигимиз керак деган, чунки унинг ниятлари бизга равшан (қ. 2–Кор. 2:11). Шайтонга берилган номлар ва лақаблар унинг сифатини ва феъл–атворини аниқ билдиради.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top