3:47

Руҳий ғалаба 232

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда руҳий жанг мавзусига бағишланган эшиттиришларимиздан яна бири. Ҳурматли радиомиз мухлислари, ибодат қилганимизда биз Худодан куч оламиз. Ибодат вактида Худо бизга гапиради. Агарда Худога нисбатан гуноҳимиз бўлса, албатта У бизга кўрсатади. Ҳар кандай оғир вазиятдан чикиб кетиш учун йўл кўрсатади. Ибодат доимий бўлиши шарт. Ибодат учун жой ва вакт ажратиш керак. Жой – ҳеч ким халақит бермайдиган, тинч жой бўлиши керак. Шунингдек, ўз вақтида қилинмаган ибодатдан масиҳий ҳузур ололмайди.

Келинг азизлар, Забур китобининг 87 боби 14 оятидан ўқиб кўрамиз: “Бироқ мен Сенга фарёд қиляпман, эй Худованд, субҳданоқ ибодатим Сени қаршилар”. Доимий равишда ибодат килиб юрган масиҳийни зеҳни ўткир бўлади. Ибронийлар китобининг 5 боби 11 оятидан 14 оятигача бўлган жойларда ёзилганидек, туйғуси яхши ва ёмонни фарқ қила олади. Худо билан муносабати жуда яқин бўлади. Унинг ҳаётида Худо нима иш қилишини англай олади. Ибодат бизга халқ учун шафоат қилишга Худодан берилган 1Тимўтий китобининг 1 боби 1ва 2 оятларида ёзилганидек, бу хайрли иш Худога мақбулдир. Биз халқимиз учун ибодат қилмаганимизда, Худога қарши гуноҳ қилган бўламиз. Бундан ташкари биз бир-биримиз учун қилинадиган ибодатларга муҳтожмиз.

Азиз радио тингловчи биродарлар, ибодат қилаётганингизда диққатингизни ишонишга кучайтиринг. Ибодатни чин юракдан Худованднинг оёқлари остига олиб келинг. Бундан ташқари ҳар куни Худонинг Каломини ўқиб ўрганишга ҳаракат қилишимиз керак. Калом бу Худонинг инсонларга юборган Сўзи ва мурожаати. Калом оркали биз Худонинг тириклигини ва Кимлигини англай оламиз. Калом орқали биз Худонинг бизга бўлган муносабати, режаси ва Унинг кўз ўнгида қай даражада қадр-қимматлигимизни тушуна оламиз. Каломни ўқиб ўрганиш пайтида ўз-ўзимизга турли саволлар билан мурожаат қилишимиз керак. Бундан ташқари ўқиганларимизни кундалик ҳаётимизда қўллашга ҳаракат қилишимиз лозим.

Шундагина нотўғри ишларимиз кундан-кунга Худонинг олдида очилади ва виждонимиз фош булади. Каломда ёзилган барча воқеалар ҳақиқатдир. Унда ёзилган ҳодисалар тарихда бўлиб ўтган, ҳозир бўляпти ва келажакда ҳам содир бўлади. Калом — ҳаётимизга энг зарур бўлган улушдир. Калом биз учун кундалик йўл кўрсатувчи чироқ бўлиши зарур. Каломни ўқиб, ўзимиз учун тўғри маслахат оламиз.

Азизлар, биз тўлик Каломни ўкиб, фикр юритишни билишимиз керак. Бизнинг ҳар биримизнинг ҳаетимиз Инжил Каломида ёзилган. У олдиндан бизга нима кераклигини билади ва келажакда ҳар биримизга барака бериш нияти бор. Агарда У билан муносабатда булиб, имонда усиб мустаҳкам юрсак, ҳаетимизда У берган ваъда амалга ошади, чунки У Ўз зоти ҳақи ваъда қилган. Шунинг билан азиз биродарлар, эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб қолди. Сизлар билан хайрлашар эканман, сиз азиз биродарларимизга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, соғ-саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top