3:07

Шайтон хийлалари

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Шайтон Худонинг душмани бўла туриб, қандай қилиб ўзининг маккор фаолиятини бажаради?

Биринчидан, шайтон Худога қарши чиқиб, фақатгина Унга тегишли бўлган ҳокимиятни зўрлик билан тортиб олмоқчи бўлди. У фазода ҳукмронлик қилаётган ҳоким, дунёнинг ҳокими, инс–жинсларнинг бошлиғи ва бу замоннинг худоси деб аталган. Шайтоннинг Исони гуноҳ қилишга мажбур қилмоқчи (қ. Лқ.4:1–13) бўлгани унинг фаолиятини ёрқин мисоли. У доимо заифлик пайти келишини кутиб туради. Қувғинлар ана шундай заиф пайти бўлиши мумкин. Ана шунда у гуноҳли хоҳишларни дарҳол қондиришга ваъда беради.

Олдинига шайтон Исога, Унинг Илоҳий кучини ишлатиб Ўзининг инсоний эҳтиёжларини қондиришни таклиф этди. Кейин, у Исони халқ доҳийси бўлиб қабул қилиниш истагини қондиришга ҳаракат қилди. Ваниҳоят, у Исога бутун дунёни таклиф қилди, бу дунё барибир Унга берилади, бироқ У дунёни Худонинг иродасини адо этиш билан қўлга киритиш керак эди. Шайтон Исонинг заиф томонларини топишга ҳаракат қилди ва Исони чалғитиш учун ҳатто Инжилдаги оятларни ёддан айтди. Лекин шуни қайд қилиш керакки, Исо шайтоннинг ҳужумларини қайтариш учун маҳорат билан Худонинг Сўзини ишлатди.

Шайтонни бошқача аташ учун Инжил diabolos сўзини ишлатади, у “туҳматчи” деганидир. Исо шайтонни ёлғончи ва ёлғоннинг отаси эканини жуда яхши билар эди (қ. Юҳ.8:44). Унинг бундай таърифи бир неча ҳолларда кўринади.

Шайтоннинг Худога қарши туриш усулларидан бири Худонинг Сўзларини нотўғри талқин қилишидадир. Масалан, Худованд Одам Ато ва Момо Ҳавони яратганда, уларга шундай деган: “… сен бу боғнинг ҳар бир дарахтидан еявергин. Фақат яхши ва ёмонни билиш дарахтидан ема. Чунки ундан еган куниёқ ўласан” (Ибт. 2:16–17). Бироқ шайтон Момо Ҳаво билан гаплашиб шундай деди: “Худо ҳақиқатан ҳам: жаннатдаги ҳеч қандай дарахтнинг мевасини еманг деганми?”.

У очиқдан–очиқ Худонинг Сўзларини нотўғри талқин қилди. Шундай қилиб, Худованднинг сўзлари билан ўйнашиб, биз тузоққа тушишимиз мумкин.

Инжилда шайтон Ёруғлик фариштасининг қиёфасини олиши мумкин дейилган (қ. 2–Кор. 11:14–15), унинг хизматкорлари эса тақвадорлар қиёфасида бўлишлари мумкин.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top