3:35

Жамаотда имоннинг ифодаланиши

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Шуниси аниқки, 1969 ва 1970 йиллари Ҳитойда жамоатлар ўзларининг имонлилигини очиқчасига ифодалай олмас эдилар. Унга, Худонинг йўлидан боришга давом этиш учун, сажда қилишнинг янги усулларини топишга мажбур бўлдилар. Аммо, қандай қилиб, у шу даражага келди?

Албатта, 1950 йиллар бошида Хитойда масиҳийлар эски, имонни ифодалайдиган умумий усулдан тўлиқ воз кечдилар ва бошқача фаолият юрита бошладилар. Улар эҳтиёткорлик кўрсатишга ва сажда қилишнинг эҳтиёт шарт усулларини қўллашга мажбур бўлдилар ва бу усуллар жуда фойдали бўлди. Оммавий сажда қилиш шаклларини кўп вақт сақлаб туришга довюракларча ҳаракат қилиб, кўп азобларга дуч келган имонлиларнинг бошқа гуруҳлари ҳам бўлган. Кўплари қамалди, бошқалари эса ўлдирилди. Худо уларнинг барқарорлигини ва мустаҳкамлигини жуда улуғлайди ва Павлус айтганидек (қ. Флп. 1:1–2), уларнинг азоб–уқубатлари хушхабарни тарқалишига ёрдам берганлигига амин бўлишлари мумкин.

Бироқ, мамлакат ҳокимлиги аста–секинлик билан имонни ошкора ифодалаш усулларини йўқ қилар эдилар. Бутун дунёда кўп масиҳийлар ҳодисанинг бундай тус олишидан қаттиқ ҳайратда қолдилар ва нима қилишни билмас эдилар.

Улар, Худованд Хитойни ёлғизликда қолдирдимикан ва Худованд жамоати бу мамлакатда ҳалок бўлдими деган саволлардан талмовсираб қолдилар. Бироқ, вақти келиб Муқаддас Руҳ раҳнамолигида жамоатга содиқ имонлилар билдирмасдан алоҳида йиғинларда ўзини имонини астойдил ифодалаш йўлини топдилар!

Шунингдек, Саудия Арабистонида бир минг тўрт юз йил давомида Масиҳий жамоат расмий равишда тан олинмаган эди. Бу мамлакатда, ҳар бир Масиҳни тан олган фуқаро ўлим жазоси олишга дуч келарди. Шунга қарамасдан, шу давлатда яшовчи ва ундан қочган масиҳийлар ҳалокатли хавф остида бўлишларига қарамай яширинча учрашишларда давом этар эдилар.

Жамоатга содиқ одамларнинг йиғилишлар учун ишлатган ижодий хилма хил йўллари ва усулларига ҳайрон қолиш мумкин ҳолос. Хавфсизлик ниятида бу усуллар доимо ошкора қилинмайди, лекин имонлилар Худога сажда қилишни давом этиб, душманлик шароитида сонда ва руҳан ошмоқдалар. Уларга омон қолишга, Муқаддас Руҳ раҳнамолигида, ижодкорликлари ёрдам бермоқда. Биродарлар имонлилар билан мулоқотда бўлиш учун энг ноёб йўлларни ишлатадилар, бир хил пайтларда улар гуруҳни омон қолишига ёрдам бериш учун йиғилиш жойларини ўзгартиришларига мажбур бўладилар. Бундай биродарларнинг қаҳрамонлигини Худованд Раббимизда улуғлайди ва натижада Ҳудованд Шоҳлиги янги имонлилар билан кўпаяди. Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top