Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Шайтон Худонинг душмани бўла туриб, қандай қилиб ўзининг маккор фаолиятини бажаради? Инжилда шайтон қотил эканлиги ҳақида айтилган (қ. Юҳ.8:44). Инсонни доимо йўқ қилишга ҳаракати билан у Худонинг аксидир. Унинг Одам Ато ва Момо Ҳавони йўлдан оздиришининг муваффаққияти уларни ўлимга олиб келтирди. Ҳозир ҳам аввалгидек у муқаррар бўладиган ўлимдан қутқарилишга олиб келадиган, Исо Масиҳни Раббимиз ва Қутқарувчимиз сифатида қабул қилишга ҳар қандай тўсқинлик қилиш хоҳишида ёнмоқда. Исо турли ерга тушган уруғлар ҳақида ҳикояни сўзлаб берганида, У йўл ёнига тушган уруғ ҳақида эслатиб ўтди.
Уруғни учиб келган қушлар чўқиб еб қўйдилар. Бу билан Раббимиз Худованд Шоҳлиги ҳақида хабарни қабул қилиб, аммо уни тушунмайдиган инсонларни назарда тутади. Ҳийлакор, яъни шайтон шундай инсонлар ёнига келиб уларнинг юракларига экилганни ўғирлайди (қ. Матто 13:19). Шайтон очиқчасига “бўкирувчи шер” каби жамоатга ҳужум қила олади ёки ўзининг бетавфиқ айғоқчилари орқали алдашга ҳаракат қилади. Янги Аҳд пайтларида у жамоатга қарши таҳдид, қамоқ жазоси, калтаклаш, оломон ғазабини ва ҳатто қотилликларни ишлатган.
У Яҳудо ва ўзларини худди Исонинг ортидан эргашаётгандек кўрсатган яҳудий қонунчилиларидек, аслида эса Хушхабарни бузмоқчи бўлган одамлар орқали ичкаридан қарши ҳаракат қилишга уринарди. Шайтон ҳар хил ҳийла–найранглар ёрдамида жамоатга ҳужум қилади, Инжил бизни ана шу ҳийла–найранглар ҳақида огоҳлантирди. Шундай ҳолатларда нима қилишни билишимиз керак.
Шайтон қотилдек, Масиҳнинг шогирдлари сифатида имонлиларга, хушхабар етказишга, имонда ўсишга ҳалақит бериш учун ҳар қандай имкониятни ишлатади.
Бахтга кўра, қувғинларга учраган жамоатларнинг ҳикояларидан, таъқиблар имонлиларга хушхабар етказишига ҳалақит беролмайди. Аксинча, Худовандимиз Ўзининг Шоҳлигига кўпроқ қутқарилганларни олиб келиш учун қувғинларни ишлатади. Одамлар, имонлилар қувғинларни қандай қарши олганларини кўрганда, улар Масиҳга яна ҳам жиддийроқ муносабатда бўлишадилар.
Шундай қилиб, имонлилар қувғинлар пайтида, хушхабарнинг кўпроқ натижа берадиган усуллари ҳақида ўйлаб кўришлари керак. Чорраҳада туриб ваъз айтиш шарт эмас, чунки хушхабар етказишнинг усуллари етарли даражада кўп ва улар ҳақида ўйлаб кўриш маъқул бўларди. Қамоқда бўлиб ва у ерда ўнлаб одамларни Масиҳга келтирган имонлилар энг ҳосилдор имонли бўлса керак.
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.