2:29

Муқаддас Рух ёрдами 2 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Муқаддас Руҳ туфайли мумкин бўлган руҳий кучдан фойдалана олишимиз учун, биз ҳар бир кимсанинг ҳаётидаги Муқаддас Руҳнинг фаолияти борасидаги таълимотни тушунишимиз лозим бўлади. Келинг, У билан боғлиқ бўлган муҳим тушунчаларни эслаб кўрайлик:

У — Худо (Ибр. 1:2)

У — абадий (Ибр. 9:14)

У имонлининг ичида яшайди (1 Кор. 3:16; Рим. 8:9)

У ҳеч қачон имонлини ташлаб кетмайди (Юҳ. 14:16)

Унинг ҳозирлиги Унинг инъомлари орқали намоён бўлади (Гал. 5:22–23)

У душманга қарши тура олиш учун куч беради (Ёқ. 4:7; Лқ. 9:1–2)

Бу асосларни мустаҳкам эгаллаб, имонли ҳар қанақнги вазиятда ғалаба қила олади. Ҳар бир имонли, Бутрус қуйидагиларни айтиш билан нимани назарда тутганини тушуниши лозим: “Ўзларингиз ҳам тирик тош бўлиб руҳий бино барпо этинглар. Исо Масиҳ орқали Худога мақбул, руҳий қурбонлик келтирадиган муқаддас руҳоний бўлинглар” (1 Бут. 2:5). Сўнг у қўшимча қилиб: “Аммо сизлар — танланган бир авлод, Шоҳаншоҳ руҳонийлари, муқаддас халқ, Худонинг азиз қавмисизлар…” (1 Бут. 2:9).

Мазкур таълимотда таъкидланган мазмун оғир вазиятга тушган масиҳийлар учун улкан маъно касб этади. Улар ҳатто жамоат фаолиятининг одатий шаклларидан ажралиб қолса–да, ўз шахсий оилаларида ва кичик йиғилишларда жамоатнинг барча вазифаларини адо этадилар. Бунга гувоҳлик, Исода нажот топиш учун имонга келмаганларга қилинадиган ваъз, янги имонга келганларни сувга чўмдириш ва

Қутлуғ кечада иштирок этиш киради.

Шунга қарамай, Муқаддас Руҳ ўзларини руҳий етакчи бўлиш ҳуқуқига эгалигига шубҳаланаётган имонлилардан фойдалана олмайди. Шунинг учун, биз Исо Масиҳ жамоатнинг Боши бўлган Инжилий таълимотда мустаҳкам туришимиз шарт.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top