2:58

Душман стратегиялари

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Хитойлик чўпон Ван Минь–даони (Wang Ming–dao) ҳибсга олишларидан сўнг жуда, қаттиқ тазйиққа дуч келди. Агар у “давлатга ишласа” уни қамоқдан озод қилиб, ҳатто ваъз қилишга ҳам рухсат беришларини ваъда қилдилар. Унинг тасаввури бўйича, уни ёлғончи бўлишига мажбур қилишаётган эди, лекин у иккиюзламачилик ҳаёти билан яшай олмас эди.

Чўпон Вань бундай таклифни қатъий рад этди, лекин кейин, у севган хотини Дебрани ҳам қамоққа олганларини ва у хавф остида эканлигини эшитиб қолди.

Етарли бўлмаган овқатдан унинг соғлиги ёмонлашганини ва жиддий касалга йўлиққанлигини билди. У ўлим тўшагида эди. Бу хабар уни ларзага келтирганидан уни таъқиб қилаётганларнинг таклифи, “ёлғон”ни ваъз қилишни қабул қилиб, давлат томонидан назорат остида бўлган жамоатда хизмат қила бошлади.

У онаси ва хотинини хавфсиз жойга юборишни режалаштириб, кейин жонига суюқасд қилмоқчи бўлди. У кўчаларда юраги панд бергунча: “Мен Бутрусман… Мен Бутрусман…” –деб, шивирлаб юрганини ҳақида гапиришарди. Давлат одамлари у билан ўзаро муросага кела олмасликларини тушунганларидан кейин, чўпон Вань ва унинг хотини Дебра яна қамоққа тушишди. Хотинига ўн беш йил, эрига эса умрбод қамоқ жазоси беришди. Муддатнинг иккинчи ярмини бошида, чўпонга Худо пайғамбар Михо китобидан оятларни очиб берди (7:7–9), у бу оятларни йигирма бир ёшида ёдлаб олган эди:

“Мен эса Эгамга тикаман кўзларимни,

Умид–ла кутаман Нажоткорим Худони,

Албатта эшитар Худойим мени.

Ҳолимни кўриб шод бўлмангиз, эй, ғанимлар!

Йиқилганимда ўзим туриб оларман.

Зулматда ўтирганимда,

Менга нур сочар Эгам.

Гуноҳ қилдим мен Эгамга қарши,

Унинг қаҳрига дош бераман энди.

Шунда олар У менинг тарафимни,

Исбот этар менинг ҳақлигимни.

Ёруғликка олиб чиқар У мени,

Кўраман мен Худонинг адолатини.”

Шундан кейин Вань Мин–Дао ўзи ва хотини учун қўрқмас эди. 1980 йил саксон ёшида, соғлиғи заиф, деярли кўр ва бутунлай кар бўлиб қамоқдан озод бўлди. Йигирма уч йил давомида у қамоқда хизмат қилди. Умрининг қолган ўн бир йилини Дебра билан биргаликда чет эллик меҳмонларни уйида қабул қилар ва хитой жамоати учун жуда катта таянч ва далда бўлди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top