3:05

Донолик ва эҳтиёткорлик

MP3

“Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир, чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир”. (Мат.5) Салом азизлар. 1 Коринфликларга Мактубнинг 10-боб, 13-оятида Павлус коринфликларга шундай дейди: “Бошингизга оддий инсоний васвасадан бошқа васваса келмаган. Худо эса содиқдир, У кучингиздан ортиқ васвасага тушишингизга йўл қўймайди, лекин васваса билан бирга тоқат қилишингиз учун иложини ҳам беради”. Исонинг Ўзи эса Павлусга, у билан бирга ҳаммамизга дейди: “Сенга берган иноятим етар, Менинг қудратим заифликда тугал бўлади” (2 Коринфликларга 12:9).

Сиз васвасага тушмаслигингиз ёки қувғин ва таъқиблар вақтида уларга бардош беришингиз учун, Раббий сизни етаклаб олиб ўтадиган чиниқишнинг усул ва методларини кўриб чиқинг. Ожизлигингизда Унинг кучи сизни қандай қўллаб-қувватлаганини ўйлаб кўринг.

Худо покланиш ёки суннат қилиш деб номлаган иноятларга ҳам таъқиблар белгиланган. Юҳанно баён этган Хушхабарнинг 15-боб 2-оятида шундай дейилган: “Мендаги ҳосил бермайдиган ҳар бир новдани У кесиб ташлайди. Ҳосил берадиган ҳар бир новдани эса, яна кўпроқ ҳосил берсин деб, хомток қилиб тозалайди”. “Лекин У менинг йўлимни билади; майли мени синасин, — мен синовдан олтиндай пок чиқаман” (Аюб 23:10).

Шоҳ Довуд хурсанд бўлиб шундай дейди: “Жафо тортмасдан олдин адашар эдим, энди эса каломингни тутмоқдаман” (Забур 118:67). Ибронийларга Мактуб 12:11 да эса шундай дейилган: “Ҳар бир танбеҳ ҳозирги замонда севинч эмас, қайғу бўлиб кўринади. Аммо шу тариқа тарбияланганлар учун кейин солиҳлик ва тинчлик самараси униб-ўсади”. Масиҳнинг миллионлаб издошлари, хусусан Хитойда, ҳозирги кунга қадар ўз Муқаддас Китобларига эга эмаслар. Худонинг Каломига эга бўлган бахтиёр соҳиблар то уни овоз чиқариб ўқигунларига қадар, қолганлар кейин ёдлаб олиш учун эшитганларини тезликда ёзиб оладилар. Шундай қилиб, кўплаб имонлилар ўзларининг қўлёзма Муқаддас Китобларига эга бўладилар. Қувғинга учраган биродарларимизнинг ҳолатини яхшироқ ҳис қилиш учун, ўз Муқаддас Китобингиздан ҳеч бўлмаганда бир бобини кўчириб олинг. Агар сиз ушбу қўлланмадан имонлилар тўгарагида ўқиш учун фойдаланмоқчи бўлсангиз, гуруҳдошларингизнинг биридан Муқаддас Китобни “ижара”га олиб туринг ва ундан бир бобни кўчириб олинг. Сўнг Муқаддас Китобни яна бир шерингизга беринг, у ҳам бир бобини кўчириб олсин. Гуруҳ аъзоларининг барчаси бир бобдан кўчириб олгунга қадар, Муқаддас Китоб қўлдан–қўлга ўтиб юраверади. Гуруҳ аъзоларининг сонига ва “таъқибчиларнинг ғазаби”га қараб буни бир машғулот давомида ўтказиш мумкин. Ёки бўлмаса, машғулотлар орасида – Муқаддас Китобни сиз гуруҳдошингизга бериш учун унинг уйига борганингизда, ва ниҳоят Муқаддас Китоб ўз эгасини қўлига етиб боргунга қадар бу жараён шундай давом этаверади. Ўзингиз учун Муқаддас Китобдан бир бобни кўчириб олгач, сиз уни беркитиб қўйиш учун шундай жой топишингиз керакки, токи уни сиздан мусодара қилиб, Худонинг Каломини сақлаётганингиз учун сизни ҳибсга олишмасин.

Раббим сизни Ўз паноҳида асрасин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top