3:11

Шайтон стратегияларининг турлари 6 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Хитойда, Вьетнамда, Лаосда ва жанубий Кореяда қайта ўқитиш кенг тарқалган ва “нотўғри ғояли” одамларнинг фикрлашларини ўзгартиришга қаратилган. Одатда, бундай қайта ўқитиш ўз–ўзига баҳо бериш ва ўз–ўзини танқид қилиш жараёнидан бошланади. Тан олинган масиҳий етакчиларини жадал ўқитиш курси лагерларига юборишадилар. Кенг омма маҳаллий “ўз–ўзини танқид қилиш гуруҳларига” қатнашишга мажбур ва у ерда улар соатлаб ўзлари ва ўзларининг ҳаракатлари ҳақида негатив хаёлларга бериладилар.

Ҳарбий психологлар айтишларича кучли руҳий ишончга эга бўлган инсон бундай турдаги сабоқларга иммунитет ҳосил қилади. Хитойда бундай қайта ўқитиш ҳеч қандай натижалар бермади. Ваниҳоят, давлат раҳбарлари бундай бемаъниликка қулларини силташди!

Лаосда коммунистлар давлат тепасига келганда, етакчи чўпонни, руҳоний Салини (Sali), уч йилга тузатиш лагерига “қайта ўқишга” юборишди. У ердан қутулиб чиққанидан сўнг, ўша вақтни у тажриба ва амалиёт университети деб атади. Ўша лагерда уч йил мобайнида у Масиҳга беш кишини олиб келди. Унинг қўлида Инжил йўқ эди, шунинг учун янги имонга келганларни ёдида қолган оятлар орқали тарбиялаган. Кейинчалик ўша одамлар жамоат етакчилари бўлди.

Собиқ Совет Иттифоқида давлат мансабдорлари таниқли чўпон Георгий Винсни солиқ тўлашдан қочганида айблашди. Ҳокимлар бундай айблаш турини тез–тез ишлатиб турадилар, чунки кенг омма раҳбар ходимларга ишониб топширилган пулларга нисбатан ноинсофлик қилишларига осонлик билан ишонадилар.

Ҳокимлар ҳам чўпонларни “текинтомоқлар” деб аташни яхши кўрадилар, чунки улар ҳеч нарсани “ишлаб чиқармайди”. Улар руҳий ҳисса ҳақида индамайдилар, бу ҳам масиҳийларга нисбатан яна бир ҳужумнинг осон йўли.

Вьетнамдаги диний семинариянинг талабалари ҳокимият талабларига жавобан ишлаб чиқариш меҳнатида қатнашишга сўрашди, ишдан бўш вақтларда ўқишга розилик бердилар, ҳокимият дарҳол уларнинг ишлаб чиқариш нормаларини кўтаришди ва уларга ўқишга мутлақо вақт қолмади.

Масиҳий доимо юқори даражада актив ва ростгўй бўлиши керак, бу душманнинг ҳужумларидан ғалаба қозонишга ёрдам беради.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top